Image default
Таълим

АБИТУРИЕНТЛАР, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ?

Маълумки, Президент қарорига кўра, ОТМларга қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади ва айни кунларда юртимизда қабул жараёнлари бошланган. ДТМнинг хабар беришича, абитуриентларни рўйхатга олиш ўтган йиллардагидек my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади. Шаҳримиздаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ҳамда “МИСиС” Миллий тадқиқотлар технологик университети Олмалиқ филиалида ҳам ҳозирда квоталар тасдиқланиб, қабул жараёнлари олиб борилмоқда. Қуйида сиз ҳар иккала шаҳар филиалларининг қабул квоталари бўйича маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича қуйидагича тақсимланган:

Бундан ташқари 2022/2023 ўқув йилида “МИСиС” Миллий тадқиқотлар технологик университети Олмалиқ филиалига қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари бўйича тақсимланиши юзасидан қуйида берилган жадвал орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, магистратурада таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг ўқиши учун контракт тўловлари давлат бюджетидан қоплаб борилиши белгиланди.
Аммо бу қарор МИСиС Олмалиқ филиалига тааллуқлимас. Чунки филиал республика давлат олий таълим муассасаларига кирмайди.

МАВЗУГА ОИД

УХЛАЁТГАН АДАБИЁТ

admin

STEAM ТАЪЛИМИГА ЁНДАШУВ

admin

МУАЛЛИМГА РАҲМАТИ КАЛОМ…

admin

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin