Image default
101 хабари

ТЕКШИРУВДАГИ ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИККА ЗИД КАМЧИЛИКЛАР

15 ноябрдан 15 декабрга қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» муносабати билан ОКМК АЖ корхоналарида учрашувлар, семинарлар, кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан машғулотлар ўтказилмоқда.

Охирги вақтларда иш муддати ўтган техникаларда электр жиҳозларининг носозлиги ёнғинлар содир бўлишига олиб келмоқда.

Салбий фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ОКМКда мавжуд техникаларни ёнғинга қарши техник ҳолати масъул шахслар иштирокида тўлиқ текширилиб чиқилди.

Текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

-техникаларнинг амал қилиш муддатлари ўтганлиги;

— автоуловлардаги электр симлар устидаги ҳимояловчи резина коиклари ёрилиб, ишга яроқсиз ҳолга келганлиги;

-автоуловдан мой сизиб чиқишига йўл қўйилаётгани;

— двигател мотор қутисида электр симлари талабларига зид равишда ўтказилганлиги;

-автоуловлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмаганлиги.

Техникаларни  ёнғинга қарши ҳолати қониқарсизлиги сабабли фавқулодда ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мавжуд электр жиҳозларини янгилаш, нефт маҳсулотларини оқишига зудлик билан чек қўйиш талаб қилинди.

А.Ибрагимова,

ОЁХТТБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ОЛОВЛИ ИШЛАР УЧУН ИЗЧИЛ ЁНДАШУВ

admin

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

admin

ҲАММА УЧУН ХАВФЛИ ВОСИТА

admin

БИНО, ИНШОО ТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ БОР

admin