Image default
Жамият

КОРРУПЦИЯ РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ

Куни кеча ОКМК МТМЗ мажлислар залида “Коррупция — ривожланишимизга тўсиқ» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор қидирув бошқармаси 1-сонли ИИБ терговчиси Ғ.Умаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор қидирув бошқармаси 1-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи катта тезкор вакили У.Артиков ҳамда Рух заводи товар моддий бойликлари бутлигини сақлаш бўйича директор ўринбосари Т.Абдулхаев иштирок этди.

Йиғилиш давомида масъуллар коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат эканлиги, мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилиши, ҳаёт сифати ёмонлашуви, одамлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги, айни кунларда ушбу иллатни олдини олиш ва қарши курашиш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўплаб давлат идоралари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилиб, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилганлиги хусусидаги маълумотларнинг келтириб ўтишди.

Суҳбат якунида корхона ишчилари билан савол-жавоблар ўтказилди ҳамда уларнинг барчалари ҳушёрликка чақирилди.

С.Юлдашев,

ИИВ ТҚҲБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛА УЧУН ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛА ОЛАДИ?

admin

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — МУТАСАДДИЛАР ЭЪТИБОРИДА

admin

ҚУРИЛИШДА ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛИШИ ШАРТ

admin

ДЕПУТАТЛАРНИНГ “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ АСОСЛАРИ ЯРАТИЛДИ

admin