Image default
101 хабари

Кислород баллонлари қайси ҳолатларда хавф туғдиради?

Кислород баллонларидан фойдаланиш қачон хавфли бўлиши мумкин? Табиатда кислород ҳидсиз, таъмсиз ва рангсиз газ ҳисобланади. Кислород ўз-ўзидан алангаланиш хусусиятига эга эмас, лекин у кучли оксидловчидир. Ёнувчан моддаларнинг ёнувчанлигини ошириб юборади. Шунинг учун ҳам юқори босим остида бўладиган кислород баллонлари бор жойда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлади.

Кислород баллонларидан фойдаланишда айрим эҳтиёт чоралари кўрилсагина, уни ишлатиш хавфсиздир. Шу билан бирга, уларга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш ёнғин, портлаш ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Кислород баллони портлаганда бўлакларга парчаланиб кетади. Ёнғин чиқиши хавфини олдини олиш, бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун кислород баллони сақланадиган ҳар қандай хонада бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бўлиши керак.
Кислород баллони билан ишлашда қўллар тоза (крем ва бошқа мойлардан тозаланган) бўлиши керак. Қўлларни спирт билан артиш мумкин эмас.
Кислород баллони билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни одини олиш мақсадида Олмалиқ КМК АЖ ишлаб чиқариш жабҳаларида, объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари қатъий тартибларда назорат текширувларини олиб боришмоқда. Куни кеча ўтказилган навбатдаги текширувларда Мис бойитиш фабрикасининг “Янчиш ва флотациялаш бўлими” кислород баллонлари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилди. Шунингдек, ишчи-хизматчиларга кислород баллонларидан йўриқномалар асосида тўғри фойдаланиш, қоидабузарликлар оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жавлон Хайтанов,
ОКМК АЖ
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЎТ БАЛОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

ҚАРШИ КУРАШИШ ЭМАС, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН

admin

ТИЛСИЗ ЁВ ОГОҲЛАНТИРИБ КЕЛМАЙДИ

admin

КАМЧИЛИКЛАР БЎЙИЧА 105 МАРТА ОГОҲЛАНТИРУВ

admin