Image default
Жиноят ва жазо

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

Суд зали курсисида турли жиноятлари, гуноҳлари учун юзлаб фуқаролар судланади ва тегишли жазо тайинланади. Аммо бу сафарги жиноят… Бунақаларга ҳайвон дея таъриф берса, ҳайвон уялса керак. Йўқ, бу кабиларни на инсонга, на ҳайвонга қиёслаб бўлади. Бу сафар бу курсида инсон қиёфасидаги энг жирканч ва ифлос иблис ўтирган бўлса не ажаб. Қонун бўлмаганида бу кабиларни оломоннинг ўзи тошбўрон қилиб юборган бўлармиди…
17 ёшлигидаёқ ўғрилик билан суднинг қора курсисида ўтириб чиқишга улгурган Аброр Итўлмасов (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзига тайинланган жазодан тегишли хулоса чиқармай, 19 ёшида ҳам қайта ўғриликка қўл урди ва 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.
Орадан 5 йил вақт ўтар-ўтмас, ўзига тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига, яъни, озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган эди. Иккинчи маротаба ҳам берилган жазодан тўғри хулоса чиқармаган Аброр, аксинча, учинчи марта жуда ҳам тубан жиноятга қўл урди.
Аброр Итўлмасов 2020 йилнинг сентябрь ойида 9 ёшли жияни (аммасининг ўғли) Исмоил Исломовни (исми-шарифи ўзгартирилган) алдаб, бирга ўйнашни айтиб, 4-мактаб орқа девори томонга олиб борган ва вояга етмаган Исмоилни ўлдириш билан қўрқитиб, орқа томонидан ғайритабиий равишда жинсий эҳтиёжини қондирган.
Суд залида Аброр Итўлмасов қанчалик ўзини оқламасин, қасддан содир этган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддасининг 4-қисми билан айбдор деб топилиб, 16 йил 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси билан жазоланди. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.
Ҳа, балки бу жазо ҳам камдир унга. Она сути оғзидан кетмаган бир боланинг ҳаётга бўлган бутун беғубор қарашини ўзгартириб, қалбининг бир умрга «ногирон» бўлиб қолишига сабаб бўлган инсонни аслида жирканч маҳлуқларнингда энг жирканчи дейиш тўғри бўларди.

Б.Жўрабеков,
Жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ЖОЙЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ХАВФЛИ?

admin

ОШПАЗНИНГ “ОШИ” ҲАЛОЛ БЎЛСИН

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin

ҲАМ ЎҒРИ, ҲАМ БЕЗОРИ

admin