Image default
Янгиликлар

ИККИ БУЮК СИЙМО

Ўзбекистонни техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон миллий метрология институти” ҳамда «UzTEST» Олмалиқ филиаллари ҳудудларида жойлашган ўқув масканлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келадилар.

Ана шундай ҳамкорлик намунаси сифатида буюк мутафаккирлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан ташкил этилган “Ғазал мулкининг султонлари” мавзусидаги ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни қайд этиш мумкин.

Тадбирда шаҳримиздаги 2-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси С.Ҳамдамова иштирок этиб, ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкинлигини, Навоий ва Бобур асарларининг туб моҳиятига етиш учун уларни тушуниб ўқиш керак бўлишини ва бу жараён ўз-ўзидан мумтоз адабиётни ўқитиш нақадар муҳимлиги масаласига бориб тақалиши, ҳар иккала ғазалшунос ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида гапирди.

Давра суҳбати сўнгида 20-сонли ИДУМнинг ўқувчилари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодларидан ғазал ва рубоийлар, жонли ижрода қўшиқлар айтиб беришди.

МАВЗУГА ОИД

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

admin

ТЕРАК ҚАЛАМЧАЛАРИНИ ЭКИШ ВА ЎСТИРИШ БЎЙИЧАЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

admin

ОКМК ҳаётидан

admin

Ички кўчалар асфальтланди

admin