Image default
Жиноят ва жазо

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

Инсоннинг нафси кўп ҳолларда ўзини тузоққа туширади. Яъни, бирини икки қилиш йўлининг қинғирини танлаш оқибатида ўзига жабр қилганини сезмай қолади.

У.Хаётов ҳам аввалига ўз ҳалол меҳнати билан ризқини топиб юрди. “ANGREN MASH’AL-SERVIS” МЧЖ раҳбари У.Тулаганов (исм-шарифлар ўзгартирилган) билан танишиб, уни яқиндан била бошлагандан кейин хаёлини қора булут қоплаб, пул топишнинг қинғир йўлини кўзлайди. Танишига Тошкент вилоятидан қурилиш учун ер кераклигини эшитиб, унга “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан Қуйичирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларига қарашли кўча йўлларини жорий таъмирлаш учун 4 та лот бўйича тендер савдосига қўйилиши режалаштирилганлигини маълум қилди. У.Тулагановга электрон савдоларида жами қиймати 2 млрд. 347 млн. сўмлик қурилиш ишларини ДУКда ишловчи танишлари орқали олиб беришини ва унинг фирмасини танловда ғолиб деб топиб, шартнома тузиб бера олишини айтди. Уни алдаб, ишончига кириб, бунинг эвазига эса қурилиш ишлари бўйича умумий сумманинг 5 фоизини, яъни 12.500 АҚШ доллари миқдорида “тўлов”ни амалга ошириш кераклиги, шундан 10.000 АҚШ доллари буюртмачи ҳисобланган ДУКдаги юқори лавозимларда ишловчи танишларга, қолган 2.500 АҚШ доллари эса ўзига берилиши кераклигини тушунтирди.
2021 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган “Магнит” савдо мажмуаси ёнида Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жамият раҳбари У.Тулагановдан 12.500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Суд У.Тулагановни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат фойдасига ундириб бориш шарти билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Орифхўжа Ваққосов,
шаҳар прокурор ёрдамчиси.

МАВЗУГА ОИД

ТЎҒРИ ЭМАС, ЎҒРИ БЎЛДИ

admin

БИР ПУЛГА ҚИММАТ ВАЖЛАР ЁХУД ДАРЗ КЕТАЁТГАН ҚЎРҒОН

admin

КАФЕДАГИ МУШТЛАШУВ

admin

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБ «ҚИЗИЛ ҲУДУД»ГА КИРГАН МФЙЛАР

admin