Image default
Ижтимоий эълон

ТАДБИРКОРЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида вужудга келадиган барча турдаги, жумладан, экспортолди айланма маблағларига эҳтиёж юзасидан, транспорт харажатларини қоплаб бериш, табиий газ ва электр энергияси таъминоти бўйича муаммолар, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларига хорижий ҳамкор топиш, халқаро стандарт ва сертификатлаш масалалари бўйича дуч келадиган тизимли муаммоларни бевосита ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида Республика, вилоят ҳамда шаҳар экспорт штаби тадбиркорлар билан мунтазам тарзда ишлар олиб бормоқда.
Корхоналарнинг аниқланган муаммолари ҳар томонлама таҳлил қилинади, унинг натижалари асосида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорларнинг муаммоли масалалари пухта ўрганилиб, аниқланган масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот ва идораларга кўрсатмалар берилмоқда.

Республика экспорт штаби:
(+998 71) 238-52-52,
(+998 71) 238-50-00

Тошкент вилояти экспорт штаби:
(+998 95) 143 33 22,
(+998 99) 314 93 53

Олмалиқ шаҳар экспорт штаби:
(+998 99)-019-00-69,
(+ 998 70)-614-10-50,
(+ 998 93)-575-92-09

Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалаллар бўйича қўшимча маълумот учун юқоридаги телефон рақамларига алоқага чиқишингиз мумкин.

МАВЗУГА ОИД

БИЗНЕС УЧУН ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

admin

Ижтимоий эълон

admin

«ОЛМАЛИҚ ИССИҚЛИК МАНБАИ» МЧЖ
ИССИҚ СУВ ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ТАРИФЛАРИ ЎЗГАРГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

admin

МЕРОС ОЧИЛИШИ ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛАМИЗ

admin