Image default
Жиноят ва жазо

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

Вақт ўтгани сари нафақат ватанимиз­да, балки бутун дунё бўйлаб содир этила­диган жиноятларнинг янги кўринишлари ва хусусиятлари, жиноят содир этган шахснинг тавсифи, унинг жино­ят содир этиш сабаби ва жиноят содир эти­лишига имкон берган шарт-шароитлар пай­до бўлмоқда ва ай­рим ҳолларда жиноят қурбонларининг ҳам жиноят содир этили­шидаги иштирокини айтиб ўтиш лозим. Айрим жабрланувчи шахсларнинг шундай хусусиятларига қуйи­дагиларни мисол та­риқасида келтириши­миз мумкин:

• с а л б и й хулқ-атвори;

• ғайри-ижти­моий хатти-ҳара­катлари;

• ў з — ў з и н и жисмонан ҳимоя қила олмаслиги;

• жиноят со­дир этиши мум­кин бўлган шахсни қасддан жиғига тегиши (уни кам­ситиши, шаъни ва қадр-қиммати­га салбий таъсир қилувчи ҳаракат­лар қилиши, унга нисбатан менси­маган ҳолда, яъни ўзини ундан устун­роқ қўйиб муноса­батга киришиши);

• ҳуқуқбузар­лик жабрланувчи­ларининг ўз вақти­да тегишли орган ва муассасаларга мурожаат қилмас­лиги.

Юқорида кўрсатиб ўтилган жабрланувчи шахсиятига тегишли хусусиятлар қандай қилиб жиноят содир этилишига олиб ке­лиши мумкин, деган савол туғилиши таби­ийдир. Жабрланувчи­нинг жиноят қурбони бўлишига олиб кели­ши мумкин бўлган ҳа­ракатларига ушбу ҳо­латни мисол сифатида келтирамиз. Фуқаро А. 10-синф ўқувчиси. А. мунтазам равишда спорт билан шуғулла­нади, бақувват тана тузилишига эга. Ўзи­нинг жисмоний жиҳат­дан ўз тенгдошлари­дан кучлироқ эканлиги сабабли мунтазам ра­вишда ўз синфдошла­рининг жиғига тегади, уларни менсимасдан муомала қилади, тез- тез кўчада жанжалла­шиб туради. Доимий равишда унинг тазй­иғидан азият чекаёт­ган фуқаро К. фуқаро А. билан тез-тез жан­жаллашганлиги са­бабли кўп маротаба уйига кўзи кўкарган, қўллари шилинган ҳолда келади. Фуқа­ро К.нинг ота-онаси ушбу ҳолатларга “йи­гитчиликда бўлиб ту­ради, эркак киши шўх бўлади”, каби сўзлар билан баҳо бериша­ди. Бир куни фуқаро К. яна кўзи кўкарган, кийимлари йиртилган ва ифлос ҳолатда уйи­га кириб келади. Кей­инги куни ҳеч кимга билдирмасдан уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб кетади ва фуқа­ро А.нинг орқа томо­нидан бориб пичоқни фуқаро А. қорнининг орқа томонига санча­ди.

Мазкур ғайриижти­моий ҳолатда ким айб­дор деб ўйлайсизлар? Криминолог олимлар­нинг фикрича, ушбу ҳолатга биринчи на­вбатда фуқаро А. ўзининг салбий хулқ атвори, атрофидаги­ларни менсимаслиги ва уларга нисбатан доимий равишда тазй­иқ ўтказиши сабаб бўлган. Кейинги на­вбатда фуқаро К.нинг жинояти эса ўзига нисбатан тазйиқ ўтка­зилаётганлиги ҳақида ҳеч кимга мурожаат қилмаганлиги, фуқа­ро К. ота-онасининг ўз фарзандларига нисбатан эътиборсиз қарашлари оқибатида келиб чиққан.

Сизларнинг фи­крингизча ушбу жи­ноят содир этилишига қандай ҳолатлар са­бабчи бўлди, мазкур ҳолатда ким айбдор, ким асл жабрланув­чи? Мазкур ҳолатга ўхшаш мисолларни ҳозирги жамиятимиз­дан кўплаб топиши­миз мумкин. Ушбу жавобгарлик чорала­ри билан биргаликда уларга нисбатан якка тартибдаги ва викти­мологик профилак­тик чора-тадбирлар қўлланилиши Ўзбе­кистон Республикаси­нинг “Ҳуқуқбузарли­клар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун­нинг 44-моддасида кўрсатиб ўтилган. Шу боис, бу каби жино­ятларнинг олдини олишда ўзини-ўзи бо­шқариш органлари ва бошқа давлат орган­лари ва муассасалари томонидан кенг жа­моатчиликка тушун­тириб борилиши мақ­садга мувофиқ.

Ш.АКБАРАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

мутахассислиги 3-ўқув курси 9-гуруҳ курсанти.

МАВЗУГА ОИД

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

admin

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ВАЛЮТАФУРУШ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

admin