Image default
Жиноят ва жазо

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

Республикамиз давлат мустақиллигини эълон қилгандан сўнг, ислоҳотлар жара­ёнида жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллай­ди. Жиноят процессининг қонуний амал­га оширилиши унда белгилаб қўйилган муддатлар билан тартибга солинади.

Муддатни ҳисоблаш – бу вақтнинг ўзига хос объектив хусусия­ти бўлган секунд (со­ния), минут (дақиқа), соат, сутка ва бошқа­ларнинг кетма-кет алмашиниши бўлиб, инсонга хос баҳолаш мезонидир, процессуал муддатлар Жиноят про­цессуал кодексининг 314-317-моддаларида ўз аксини топган, якдил қилиб айтганда ишни судга қадар юритиш муддатлари бу — шахс томонидан ариза келиб тушган вақтдан ёки жи­ноят содир этилганлиги маълум бўлган пайтдан бошлаб токи судга қа­дар бўлган ҳар қандай амалга оширилган про­цессуал ҳаракатга бел­гилаб қўйилган вақт ҳисобланади.

Одатда, муддатлар­ни ҳисоблашда вақт­нинг умумий бир­ликлари: соат, кун, ҳафта, ой ва йиллардан фойдаланиш мумкин, ле­кин улар о р а с и д а тафовут­лар ҳам йўқ эмас. Масалан, вақтнинг у м у м и й б и р л и ­кларидан бўлган “кун” деганда, соат 6-00 дан 22-00 гача бўлган вақт оралиғи, яъни тун (соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақт)нинг акси тушунилади. Башарти муддат кун билан ҳи­собланса, муайян ҳа­ракат бошланган соат ёки ўша куннинг 6-00 дан 22-00 гача бўлган вақт оралиғидан бошқа барча соатлари ҳисоб­га олинмайди. Қонун талаби билан ўрнатил­ган муддатни ҳисоблаш эса амалда сўзсиз бир хилда таъминланиши учун ҳар бир вақт бир­лигининг моҳиятига ҳам эътибор бериш ло­зим. Жумладан, “соат” деганда – 60 минут (дақиқа), “сутка” деган­да – йигирма тўрт соат, “ой” деганда – ё 28, 29, 30 ёки 31 сутка тушу­нилади. Бир қарашда, ой – вақт бирлигининг моҳиятини, унинг ўти­ши бошланган соати ва суткасини аниқ ифода­лаш қийин ва уларни ҳисобга олиб бўлмай­ди, дейиш мумкин.

Процессуал муддат­ларнинг мавжудлиги барча процесс ишти­рокчиларини интизомга чақиради, уларни ўз вақтида муайян ҳара­кат ёки ҳаракатсизлик­ни амалга оширишга мажбур этади. Муддат­ларни ўтказиб юбориш эса бундай ҳуқуқлар­нинг йўқотилиши, “жа­рима санкциялари”нинг қўлланилиши мумкин­лигини англатади.

Хулоса қилиб айт­ганда, ҳуқуқни муҳо­фаза қилувчи ор­ганларнинг амалга ошираётган жиноят­чиликка қарши кураш, жиноятларни аниқлаш, дастлабки терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона амалга оши­рилишини тартибга со­лувчи асосий воситаси­дан бири бу процессуал муддатлардир.

Мирҳосил ДЕҲҚОНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси 3-босқич курсанти.

МАВЗУГА ОИД

ИШЛАМАЙДИГАН ОТАНИНГ 11.226.600 СЎМ АЛИМЕНТ ҚАРЗИ

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin

ОШПАЗНИНГ “ОШИ” ҲАЛОЛ БЎЛСИН

admin

МИСНИ ЎҒИРЛАМОҚЧИ ЭДИ, АММО…

admin