Image default
Жамият

МАҲАЛЛА РАИСЛИГИ САЙЛОВЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Шаҳримизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунига етди. Шаҳарда 51 та фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, номзодлар 140 нафарни ташкил этди.
Сайловларнинг якуний натижасига кўра, 7 та маҳаллада амалдаги раислар қайта овоз бериш йўли билан сайланган бўлса, қолган 44 та маҳаллага янги раислар сайланди.

Раисларнинг 98 фоизи олий маълумотга эга. Сайланганлардан 21 нафари 45 ёшгача, 13 нафари 45−55 ёш, 13 нафари 55−65 ёш ва 1 нафари 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ҳисобланади.
Оқсоқолларнинг 16 нафари касби бўйича ўқитувчи, 6 нафари муҳандис, 1 нафари ҳуқуқшунос, 2 нафари агроном, 1 нафар иқтисодчи ва 25 нафари бошқа соҳа вакилларидир.
Ҳар сонимизда маҳаллаларга сайланган номзодлар билан таништириб бораётган эдик. Бу сонимизда ҳам қолган маҳаллаларга сайланган раислар рўйхати билан танишинг. “Гултепа” маҳалласига М.Норбоева, Чўлпон маҳалласига С.Касимова, «Намуна» маҳалласига Ф.Эргашев, Муқимий маҳалласига У.Халдаров, “Қалмоққир” маҳалласига Ж.Хусаинов, Темур Малик маҳалласига Б.Ботиров, Ҳамза маҳалласига А.Қорабоев, Фурқат маҳалласига М.Турдиева, «Бирдамлик» маҳалласига А.Қосимов, «Металлург» маҳалласига Н.Норбаев, А.Авлоний маҳалласига Н.Жонзоқова, Аҳмад Яссавий маҳалласига А.Хажиқулов, “Ойдин” маҳалласига Д.Эргашева, “Янги ҳаёт” маҳалласига А.Каримова, “Тинчлик” маҳалласига Д.Норбоев, Шароф Рашидов маҳалласида А.Мамадаминов, “Чамбил” маҳалласига У.Абдурахмонова, Сўфи Оллоёр маҳалласига Т.Хусанов, Мирзо Улуғбек маҳалласига Н.Сеттаров ҳамда Ибн Сино маҳалласига Т.Шомуратов раисликка сайланишди.

МАВЗУГА ОИД

ХОЛИС ЖУРНАЛИСТИКА -ХОЛИС АХБОРОТ

admin

ҚУРБОНЛИК АЛЛОҲНИНГ ШАФҚАТИДИР

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin

САБАБМИ ЁХУД ШАРОИТ

admin