Image default
Спорт

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНАТДА – ШАҲРИМИЗ ҚИЗЛАРИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда миллионлар ўйини ҳисобланган футболга, хусуасн аёллар футболи ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда футболни ривожлантириш, футбол клублари, ихтисослаштирилган футбол мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Жумладан, ёш қизларнинг футбол билан шуғулланиши, иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур барча шароитлар яратилмоқда. Бундай эътиборга жавобан спортчиларимиз ҳам Жаҳон ва Осиё мусобақаларида фахрли ўринларни олишиб, Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтаришмоқдалар.
Хусусан, Монголияда бўлиб ўтган Халқаро чемпионатда Ўзбекистон қизлар футбол жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу терма жамоадаги 5 нафар қиз Олмалиқ шаҳридан. Жумладан, 20-ИДУМ 11-б синф ўқувчиси Севинч Рахматуллаева, 5-мактаб 9-синф ўқувчиси Лейла Рустуллаева, 11-мактаб 11-синф ўқувчиси Лейла Ораниязова, Касб-ҳунар мактаби 2-курс ўқувчиси Севинч Кўчқорова ва Зухра Турсуналиевалар.
Ушбу қизларимиз иштирок этган терма жамоа Монголияда Монголия, Сингапур, Малазия жамоаларини мағлуб этиб, кубок ва олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

МАВЗУГА ОИД

НИМЧОРАК ФИНАЛИГА ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН

admin

БИРИНЧИЛИКДА БИРИНЧИЛАРДАН

admin

ЎЗБЕК ВУНДЕРКИНДЛАРИ ЖАҲОННИ ЛОЛ ҚОЛДИРИШДИ

admin

ОКМК ФКТОШКЕНТ ЖАМОАСИНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

admin