Image default
Биласизми?

15 БАРАВАР МИҚДОРИДАГИ КОМПЕНСАЦИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фаxрийларининг моддий таъминотини яxшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шаxсларни қўллаб-қувватлаш давом этади.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, -1941–1945 йиллардаги уруш фаxрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва поябзаллар ўрнига кийим-кечак xариди учун ҳар йили август ойида бир маротаба тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (4,5 млн.сўм) миқдорида компенсация тўлаш жорий этилади.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шаxсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (300 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди.
Мазкур қарор ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва уруш фаxрийларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган бўлиб, эндиликда улар қўшимча тўлов ва компенсация пуллари ҳисобига ўзлари xоҳлаган турдаги ва миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини, гигиена товарлари ёки кийим-кечакларни xарид қилишлари мумкин бўлади.
Маълумот учун ҳозирги вақтда Олмалиқ шаҳарда 2 нафар Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар, 41 нафар 1941–1945 йиллардаги уруш фаxрийлари ва 52 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар мавжуд.

Б.Умаров,
шаҳар Пенсия
жамғармаси бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” СИЗГА МОЛИЯВИЙ КЎМАК БЕРА ОЛАДИ, БУНИНГ УЧУН…

admin

1941 — 1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ҲОЗИРГИ ВАҚТДА НЕЧА КИШИ?

admin

2023 йил 1 майдан

admin

НОГИРОНЛИКНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

admin