Баҳор келса, офтобим,
Нурларин ҳар ён сочар.
Қувониб кетар кўзим,
Деҳқон боғини асрар.
Бобо деҳқон қувонар,
Тупроққа экади дон.
Оллоҳдан ҳосил сўрар,
Юртда бўлсин тўкин нон.
Меҳнат қилади деҳқон,
Боғи кенг мисли осмон.
Қалби уммон шу инсон,
Шу тупроқ жаннат макон.
Дуо қилар ҳар инсон,
Раҳмат деҳқон боболар.
Тўкин-сочин ҳаёт учун,
Чарчаманг сиз деҳқонлар.
Шодлик Туранов,
боғбон.