Image default
Жиноят ва жазо

“МИСИ” ЧИҚҚАН МИС ЎҒРИСИ

Қинғир ишнинг қийиғи қоронғида ҳам чиқади. Бизнингча, бу гапни “қаҳрамонимиз” унутган чоғи. Жорий йилнинг 3 июнь куни С.Олимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) шаҳар тадқиқот марказидан вазни 81.500 кг бўлган мис бўлакларини олиб чиқиб кетаётган вақтида қўлга олинди.
Суд мажлисида С.Олимов айбига иқрор бўлиб, жорий йилнинг 4 июнь куни ишда бўлган вақтида девордан ошиб тушиб, метал чиқиндилар тўплаш майдонига металаллом ҳолатида чиқариб ташланган 3 дона мис чўлғамларини олиб, уларни яширин тарзда девордан ташқарига олиб чиқмоқчи бўлганида қўлга тушгани, у рангли мис металалломларни сотиб ўз эҳтиёжи учун ишлатмоқчи бўлганини айтди.
Суд С.Олимовга жазо тайинлар экан, унинг шахсини, оилавий ва моддий шароитини, ўз ишидан пушаймонлигини ҳамда содир этган ҳуқуқбузарлигининг ҳуқуқий оқибатларини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3(уч)баравар, яъни 900.000(тўққиз юз минг)сўм жарима жазосини лозим топди. Шу ўринда иш бўйича етказилган зарар қопланганини ҳам айтиш лозим.

Жамшид Қаршибоев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

МАКТАБЛАРДА НЕГА ЖИНОЯТ СОНИ ОШМОҚДА?

admin

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

admin

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛМАНГ!

admin

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin