Image default
Саломатлик

БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Полиартрит бир неча бўғимларнинг бир вақтда ёки бирин-кетин зарарланиши билан характерланади. Полиартрит турли сабаблар ҳисобига ривожлангани учун клиник белгилари ҳам турлича бўлади. Уларни бирлаштирадиган ягона бўғим пардаси-синовиал қаватининг яллиғланиши ҳисобланади.

Сабаблари
Инфекцион жараёнлар: сил, гонорея. Генетик мойиллик, носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, метаболитик бузилишлар, травмалар, лат ейишлар.
Турлари ва кечиши

  1. Ревматоид полиартрит — асосан оёқ-қўл кафтларининг майда бўғимларини зарарланиши билан кечади. Касаллик ички аъзолар(юрак, қон томир, буйрак)ни зарарлайди. Бунда синовал парда ва қон томирларнинг ўсиб кетиши ва кейинчалик тоғайнинг бузилиши ва бўғимнинг деформацияси кузатилади.
  2. Инфекцион полиартрит — сил, гонорея бруцеллёз, ОРВИ, қизилча, тепки, бўғма, вирусли гепатит оқибатида ривожланади. Асосий касаллик даволанса, тез ўтиб кетади.
  3. Кристаллик полиартрит-организмда моддалар алмашинувини бузилиши натижасида ривожланиб, бўғимларда тузларни ўтириб қолиши билан кечади. Асосан ёғли, гўштли, дудланган овқат ейдиган ва алкаголь истеъмол қиладиган одамларда учрайди.
  4. Псиориатик полиартрит-псориаз билан оғригандан сўнг, 6-8 ойдан кейин ривожланади. Асосан товон бўғимлари зарарланиб, 40 ёшгача одамларда учрайди.
  5. Реактив полиартрит-турли инфекцияларни ўпка ва сийдик тизимига тушиши натижасида ривожланади.
  6. Посттравматик полиартрит-лат ейиш, чиқиш, бўғимлардаги ёриқлар ва микротравмалар натижасида ривожланади.
    Даволаш
    Асосан медикаментоз даво: оғриқни қолдириш ва яллиғланишни даволашга қаратилади. Антибиотиклар, иммунодепрессантлар ва гармонал препаратлар буюрилади. Физиотерапефтик муолажалар: массаж, парафин, электрофорез буюрилади. Даво терапиялари касалликнинг қўзиган даврида, баҳорда-кузда ўтказилади.
    Алоҳида ўринни санатория-сиҳатгоҳда даволаш, минерал сувлар, табиий даволовчи балчиқлар, сув ости массажлари туради.

Раҳима Мавлянова,
ОП филиали маcъул ходими.

МАВЗУГА ОИД

ЛЕЙШМАНИОЗ НИМА?

admin

ОИВ-АСР КУШАНДАСИ

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

АМАЛ ҚИЛИНГ ВА МУҲИМИ СОҒЛОМ БЎЛИНГ

admin