Image default
Шеърий саҳифа

«ДАМАС» ТРАГЕДИЯСИ

Қадим — қадим замон эмас,
Ўзимизни замонда.
Кўпайганди роса Дамас,
Олмалиғим томонда.
Қолмай дея мен ҳам элдан,
Ота ўғлига сармаст.
«Кўкат»ларни ечди белдан,
Сенга оламиз Дамас.
Тўқсон кун ҳам ўтди елдай,
Келди салондан тойчоқ.
Энди бола учар селдай,
Йўли бўлсин доим оқ.
Шошилмасдан аста ҳайда,
Қоидага қил риоя.
Насиҳатин берди дада,
Гапин қилиб ниҳоя.
Хурсанд, рулга ўтирди бола,
Газ берганда чангиди ер.
Ҳайдаб кетди бешга сола,
Хаёлида Шумахер.
Кўпайганди дўстлар унинг ёнида,
Мафонида шўх куй қўшиқ садоси.
Спиртной ҳам чиқиб турар қонида,
Бўлиб борар гўзал қизлар гадоси.
Ўзидан ҳеч ортмас топган пуллари,
Харажати кафелар-у чойхона.
Юз минг турар сотиб олган гуллари,
Хурсанд бўлар Диля, Раъно, Райҳона.
Кунлар кунга уланарди шу алфоз,
Ота бироз бетоб, хомушроқ оз-моз.
Қиздирарди жазирама айни ёз,
Дори билан даволаниш бўлмас соз.
Чақиртирди мажбур бўлиб тез ёрдам,
Ўғлим банддир, дея қилди қўнғироқ.
Манзил берди, ёзиб олди бир одам,
Трубкада билинмасди қалтироқ.
Ишга тушди фельдшерлар шошиб,
Йўлда чиққан мошиндан ошиб.
Манзилига қолганда яқин,
Битта Дамас кўринди тағин.
Ўтказворинг дея қилди ишора,
Шўхлик қилди учар Дамас кўп бора.
Тез ёрдам ҳам тополмади ҳеч чора,
Ота эса оғирлашар тобора.
Бир манзилда тўхтадилар шошиб-шошиб,
Эркатойда кетган бироз кайфи ошиб.
Шифокорлар югуришди ҳовли томон,
Хаёлида беморимиз бўлсин омон.
Ўғилча ҳам уйи томон юрди ҳайрон,
Тинчликмикан дея товба деди шу он.
Шифокорлар умид узиб гапиришди:
Улгурардик йўлимиздан чиқди ҲАЙВОН!

Жавоҳир Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

«SINGILJON»

admin

ONAM, POYINGIZ JANNAT

admin

Hamma jam bolib

admin

Onajonim

admin