Image default
Табриклаймиз

БИЗ УЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ

Меҳнатсевар ўзбек халқининг бир-бирига ўхшамас, такрорланмас анъаналари борки, буни оддий бир сўз билан эътироф этиб бўлмайди. Шулардан бири самарали меҳнати, шижоати, қатъияти ҳамда давлат юксалишида қўшаётган ҳиссаси инобатга олинган ҳолда кўплаб юртдошларимиз мукофотлар билан тақдирланишади. Бу эса уларнинг меҳнатларига берилаётган юксак баҳодир.

Мана шундай мукофотланаётганлар орасида ҳамшаҳарларимизнинг ҳам борлиги биз учун катта бир ютуқдир. Хусусан, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан қуйидаги бир гуруҳ ҳамшаҳаримиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар:
№ Мукофот тури

  1. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони Ишмуратов Бахром Напасович — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Рух заводи эритиш цехи бошлиғи
  2. «Дўстлик» ордени Шадманов Алимджан Тагаевич — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи металлургия цехи бошлиғи
  3. «Дўстлик» ордени Абдурахманов Сайиб — Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали металлургия кафедраси профессори
  4. «Дўстлик» ордени Черникова Алевтина Анатольевна — Россия Федерациясининг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори
  5. «Содиқ хизматлари учун» медали Очилов Холмат Найимович — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг автомобиль транспорти бошқармаси «БелАЗ» ҳайдовчиси
  6. «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) Маркабаева Разаван Хасраевна
  7. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони Муминов Владимир Мурзанович — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими мураббийси
  8. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени Соломонова Светлана Андреевна — Олмалиқ шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

Жорий йил ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар орасида 100 ёшдан ошган нуронийларимизга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, «Шуҳрат» медали берилишида ҳам жуда катта маъно бор.
Юз билан юзлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганлар орасида Олмалиқ шаҳрилик Разаван ая Маркабаева ҳам бор. 40 йил турмуш ўртоғи Нормат ота билан ҳаётнинг аччиқ-чучугини бирга тотишиб, 10 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилишди. Ая бугун 31та набира, 85 та чеваранинг қуршовида ҳаёт кечирмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев онахон умргузаронлик қилаётган хонадонда бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан нуроний аяга «Шуҳрат» медали ва байрам туҳфаларини мамнуният билан топширди.

МАВЗУГА ОИД

Биз учун қадрли ва азиз бўлган меҳрибон онажонимиз
Рўзиева Ўрозгул Жўраевна!

admin

Қадрли қудамиз АКИМОВ ҲАМРОАЛИ ЮЛДОШЕВИЧ!

admin

ҲАЁТИМНИ МАЗМУНИ, ЖОНУ ЖАҲОНИМ, АЗИЗ ЎҒЛИМ ФИРДАВС!

admin

ШАКИРОВ ИЛҲОМ ИСЛАМОВИЧ

admin