Image default
101 хабари

МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИДА ЁНҒИН НАЗОРАТИ

Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ Мис бойитиш фабрикасида ОЁХТТЭБ инспектори ходимлари томонидан август ойида қайта назорат ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишини бартараф этилиши учун тақдим этилган ёзма таклифда кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилганлиги кўздан кечирилди, ёзма кўрсатмада 76та камчиликлар аниқланган бўлиб, шулардан 58 та камчилик тўлиқ бартараф этилган. Завод ҳудуди ҳамда сақлаш омборлари атрофи қуриган ўтлардан тозалаш ишлари доимий амалга оширилиб борилмоқда. Ҳар куни оловли ишлар олиб бориладиган жойларни ёнғинга қарши ҳолатини текшириб, ишчилар ишлашига рухсатномалар берилмоқда.
Мис бойитиш фабрикаси ишчи-ходимлари билан Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳамкорлигида 4 маротаба кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ўртасида ўқув машғулотлари, 126 марта ишчи ходимлари билан йўриқномалар, 4 маротаба 102 нафар ишчи ходимлар билан учрашув ва семинарлар ўтказилди.

П.Аширов,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

Огоҳлик оташдан йироқ этар

admin

ДОИМОЖАНГОВАР ҲОЛАТДА БЎЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

admin

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

admin

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin