Image default
101 хабари

ОЛОВ — ТИЛСИЗ ЁВ

Ҳалқимизда “Олов-тилсиз ёв” деган гап бор. Бу бежизга айтилган эмас. Чунки, арзимаган эътиборсизлигимиз сабабли юзага келган ёнғинлар кўплаб нохушликларни келтириб чиқараётганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Энг ачинарлиси, буларнинг аксарияти ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслигимиз оқибатида содир бўлмоқда.
Ҳар йили республикамизда, шунингдек вилоятимизда содир бўлаётган ёнғинлар туфайли қанчадан-қанча халқ мулки кулга айланмоқда. Бепарволик, масъулиятсизлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик туфайли моддий ва маънавий зарар кўрилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинларни ўз вақтида бартараф этиш уларда инсонлар ҳалок бўлишига йўл қўймаслик борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида, шунингдек, саноат корхоналарида, билим юртлари, мактаб, боғча ва аҳоли турар жойларида ёнғин офатининг олдини олиш учун режали текширувлар ўтказилмоқда, фуқаролар билан учрашувлар, суҳбатлар уюштирилиб, радио, телевидения ва рўзномалар орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Агарда, бу ишга кенг жамоатчилик ҳам диққат-эътиборини кучайтирса, ёнғинлар келиб чиқиши янада камайган бўлар эди.
Юртимиз ва халқимиз бойлигини, энг бебаҳоси инсон ҳаётини ёнғиндан асраш — бу ҳаммамизнинг ишимиздир. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, зарур чора-тадбирларни ўз пайтида кўриш, давлат ёнғин назорати томонидан текшириш мобайнида аниқланган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозим.
Гапни индаллоси шуки, ҳамиша ҳушёр бўлиб, амалдаги ёнғиннинг олдини олиш қоидаларига риоя этилгандагина нохуш ҳолатларнинг олдини тўлиқ олиш мумкин бўлади.
Пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнат қилиб топган бор мол-дунёим бир неча сонияда кўкка совурилиб, фожиа қурбони бўлмай десангиз, олов билан ўйнашманг.
Ўт балосига учрамаслик учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилайлик!

Х.Элбоев,
шаҳар ФВБ
смена бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

НАЗОРАТ ХАВФСИЗЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

admin

ОЛОВЛИ ИШЛАР УЧУН ИЗЧИЛ ЁНДАШУВ

admin

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

admin

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin