Image default
Жамият

ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

Халқимизда “Қиш ғамини ёзда е” деган нақл бор. Дарҳақиқат, бугунги куни билан эмас, эртасини ўйлаб яшайдиган меҳнатсевар халқимиз қишга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган десак янглишмаган бўламиз.

Аммо хонадонимизда мавжуд газ жиҳозларимиз ҳам қиш мавсумига тайёрми? Хонадонларимизда газдан асосан, овқат пишириш, сув иситиш ва исиниш мақсадида фойдаланамиз. Аммо фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида газ биз учун хавф-хатар манбаига айланиши турган гап.
Хонадонингиздаги газ жиҳозларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларни созлаш мақсадида “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимларига мурожаат қилиб, ревизия қилдиришингизни сўраймиз. Уй ичи газ жиҳозларига қуйидаги муддатларда хизмат кўрсатилади:

  • Хонадонлардаги табиий газда ишлайдиган газ плиталар, бошқа газ жиҳозлари бўлмаган ҳолларда техник хизмат кўрсатиш (ревизия) ҳар икки йилда бир марта;
  • Яшаш уйлари ва хонадонлардаги газ плиталари, иситиш ва сув иситиш газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш (ревизия) бир йилда бир марта белгиланган прейскурантга биноан пуллик хизмат кўрсатилади.

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!
Турмушда газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Хонадонингизда газ ҳидини сезсангиз 8 70-61-4-27-16 ҳамда 61-5-08-72 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Р.Абдирашидова,
ММК ва ТХ етакчи муҳандиси.

МАВЗУГА ОИД

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ L сессияси

admin

ШАҲРИМИЗДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ ҚАНДАЙ?

admin

ЯНГИ МАРКАЗҚАНДАЙ ВАЗИФАНИ БАЖАРАДИ?

admin

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!

admin