Image default
Таълим

ЎҚИТУВЧИЛИК ШАРАФЛИ КАСБ

Ўқитувчи деганда инсон дилини ёритгувчи, ёруғликка элтувчи, зиё тарқатувчи, ўқувчилари қалбини забт этгувчи касб эгаларини кўз олдимга келтираман. Ўқитувчи инсон қалби кашфиётчиси. Уммон қалб эгаси, сабр тоғини кашф этгувчи, тоқат ҳиссиётини жисмида акс эттирувчи, оқилаликда намуна бўлгувчи, зиёси билан барчани баҳраманд этувчи, ўз меҳри билан ҳурмат қозонувчи касб эгаларини тушунаман.
Устоз, энг, аввало, ўқувчи қалбида меҳр-муҳаббат қозониши, уни юрагидан севиши керак, шундагина шогирдлар қалбидан жой ола олади. Онам мени устозим бўлган. Уларнинг ўгитларини ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Устозлик фаолиятини бошлаганимдаёқ, «Болажоним, болаларга энг аввало меҳр бер, меҳр берганда ҳам ҳақиқий самимий бўлсин, ҳеч қачон болалардан яхши сўзларингни қизғанма, уларнинг қалбини оғритма, қанчалик қийинчилик келса ҳам фақат яхши гапир, урма, ҳақорат қилма, инсоннинг қалби мусичадек нозик, уни ямаб бўлмайди, устоз ўқувчиларнинг қалбидан жой олган бўлса, бу энг буюк бахт», дер эдилар. Бу ўгитлар мен учун шунчалар қадрлики, бир умр онамнинг ўгитларига амал қилиб келаяпман. Ҳа ўқитувчилик касби қийин, машаққатли, масъулиятли касб, аммо завқли, фахрли касб. Ўқитувчилар сулоласидан эканлигим билан фахрланаман. Мактаб мен учун иккинчи уйим, ўқувчилар эса ҳаётимнинг мазмуни, бир бўлаги.
Ҳаёт ўткинчи, қаранг, педагоглик фаолиятимга ҳам қирқ йилдан ошди, аммо жуда тез ўтиб кетгандай, нафақада бўлсам ҳам, ҳеч ўқувчиларимни, жонажон ва қадрдон мактабимни тарк этгим келмайди, ўз касбимни, мактабимни, қадрли, севимли ўқувчиларимни тарк эта олмаяпман.

Ўз касбингизни севинг, устозлар,
Болаларга меҳрингиз беринг, устозлар.
Касбингиз машаққатин ҳосилин кўринг, устозлар!

С.Хамдамова,
2-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

НЕГА ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРГА ТАЛАБ БОРГАН САЙИН ОРТИБ БОРМОКДА?…

admin

ДАҲОГА ТАЪРИФ МУТАХАССИС ТИЛИДА

admin

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА

admin

ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

admin