Image default
Жиноят ва жазо

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛМАНГ!

Қ.А. “Instagram” ижтимоий сайтидан “Khadirov_1707” номи билан рўйхатдан ўтган профил очиб, ушбу профил орқали уяли алоқа воситасига турли хил диний мазмундаги видеороликларини жойлаб, сақлаб келган. Мазкур видеороликлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолияти таъқиқланган «Ўзбекистон исломий ҳаракати» ЎИҲ террорчи ташкилотига тегишли, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланган бўлсада, ўзининг танишларига тарқатиб келганлиги ҳам аён бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 4 ноябрь кунидаги хулосасига асосан, тадқиқот учун тақдим қилинган видеофайллар Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган “Ўзбекистон исломий ҳаракати” террорчи ташкилотига тегишли бўлиб, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солишга хизмат қилиши мумкин бўлган ғоялар, урушга тарғиб қилувчи ғоялар мавжудлиги, шунингдек Содиқ Самарқандий, Абдували Мирзаев ва Абдуллоҳ Бухорийларнинг фикр, маъруза ва фатволари юртимизда анъанавий ҳанафийлик мазҳаби ва мотурудийлик ақидасига зид бўлгани, аҳоли орасида турли ихтилофларни юзага келишига сабаб бўлаётгани боис, мазкур шахсларнинг чиқишлари ёзилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланиши кўрсатиб ўтилган.
Ҳозирда юқорида келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Қ.А.га нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли, юртдошлар!
Динни ниқоб қилиб, орамизда билиб-билмай ножоиз йўлларга кириб қолаётган бу каби инсонларни танисангиз, албатта, ушбу йўлдан қайтариб, турли оқимларга кириб қолишининг олдини олинг.

Д.Ёдгоров,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги
тергов бўлими терговчиси,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ЭКСКАВАТОР «ТИШЛАРИ»НИ ЎҒИРЛАГАН ТЎРТОВЛОН…

admin

ЗЎРДАН “ЗЎРАВОН” ЧИҚДИ

admin

МИСНИ ЎҒИРЛАМОҚЧИ ЭДИ, АММО…

admin