Image default
Суд амалиётидан

ҚИММАТГА ТУШГАН ЖАҲЛ

Бугуннинг аксар одамлари асабий, яна тажовузкор ҳам бўлиб қолмоқда. Арзимаган жанжаллар, бир оғиз гап учун бир-бирларига зиён етказаётган одамлар афсуски, орамизда учраб турибди.

И.Алимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини билса-да, жамоат жойи ҳисобланган шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлими ҳовлисида Ш.Мамиров билан тортишиб қолди. Аслида тортишув автомашинани қўйиш важидан бошланди. И.Алимов ишхонасининг олдида жойлашган автотураргоҳга уловини қўймоқчи бўлган вақтда автотурагоҳга “Дамас” русумли автомашина кириб келиб, тўхтаган. “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчисига уловини четроққа қўйишини сўраганида, ҳайдовчи унга эътироз билдирган. Кейин у Ш.Мамировнинг машинаси олдига ўзиникини қўйиб, ичкарига кираётган вақтда Мамиров уни ҳақорат қилди. Чап томони билан турган И.Алимов эса бу ҳақоратларга жавобан ёғоч-тахта бўлагини қурол сифатида қўллаб, Ш.Мамировнинг юз ва баданининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб, унинг баданига енгил шикаст етказган.
Қилган ишидан пушаймон бўлган И.Алимов ўзига нисбатан суддан енгиллик сўради.
Суд И.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси

МАВЗУГА ОИД

ҚИММАТБАҲО РУДАТОШЛАРИНИ ЎҒИРЛАШАРЗОНГА ТУШМАДИ

admin

Иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари — келишув битими ва медиатив келишув.

admin

МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА МАНФААТДОР ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

admin

ФИРИБГАРЛАРГА ҲАРОМ ЛУҚМА БУЮРМАДИ

admin