Image default
Маданият

СОВЧИЛИК “ОПЕРАЦИЯСИ”

Ўзбек халқининг азалдан шаклланиб келган менталитети мавжуд. У билан бирга маданиятимиз, маънавий фикрлашимиз, урф-одатлар ҳам бугунгача сақланиб келмоқда.

Биз миллат қонига сингиб кетган одатларимизни ҳар куни кўришимиз, унда бевосита иштирок этишимиз мумкин.
Одамлар орасида юрар эканмиз қулоғимизга тез-тез фалончининг қизи юриш-туриши қанақа, оиласи, ота-онаси ким, каби суриштирувлар чалиниб қолади. Ва табиийки Ғишматни ўғли ичиб — чекмайдими? АГМКда ишлар эканми ўзи у бола? Қимор ўйнамайдими? Қизлар билан гаплашмайдими? Яна бир дунё саволлар.
Қуйида сиз янги оила қурмоқчи бўлганлар ёки унинг барпо этилишида бош — қош бўлаётган катталар учун қимматли маслаҳатлар билан танишишингиз мумкин.
Ҳашамга ўч миллат бўлганлигимиздан келиб чиқиб ўғил уйлантиришда, унинг оила боши бўла олишига тайёрлиги, молиявий барқарор ҳолати, руҳан ва жисмонан яқинларига суянчиқ бўла олишлигини ҳисобга олинг. Акс ҳолда данғиллама тўйга сарфлаган миллионларингиз ҳавога учиши табиий.
Қиз тараф куёв бўлмишнинг масъулиятли эканлигини, ён атрофида қандай инсонлар жам бўлганлигини суриштирса зиён қилмайди. Яна бир муҳим жиҳат куёвтўра боқиманда эмаслигини билишлик. Бирон касб — ҳунарни ўзлаштирганми ёки дипломи борми? Эртага қизимиз қайнота, қайнонасининг пенсиясидан «памперс» олмасмикан? Хуллас, суриштиринг.
Куёв танлашда унинг бугунги кунига қараб баҳо берманг. Келажаги бор йигитлар энг тўғри танлов, куёв бўлмиш «ОКМК» да ишлаши шарт эмас, поябзал таъмирлайдими, новвойчилик қиладими, мактабда дарс берадими ёки чорвачилик, муҳими касб-ҳунарли инсон бўлаверсин.
Оиласини суриштирар экансиз, йигитнинг отаси қандай инсон, ака-укалари-чи? Оиладаги муҳит, болалар тарбияси? Қўни-қўшнилар билан алоқалари қандай, каби саволларга жавоб изланг.
Турмуш бу икки инсон ўртасидаги жиддий шартнома. Бу битимда хатолар кечирилмайди. Шундай экан, етти ўлчаб бир кесинг.
Шаҳримиз аҳолиси орасида ўтказилган кичик сўровномада, келин олган опаларимизнинг кўпчилиги ,,Онасини кўриб, қизини ол» иборасини ишлатди. Шунингдек, ,,тенг-тенги билан» иборалари ҳам четда қолмади. Юқоридаги икки қимматли маслаҳатлар менимча ҳаммамизга фойдали.

Жавоҳир Мусурмонов,
ЎзЖОКУ талабаси.

МАВЗУГА ОИД

КУЛОТАДА ТОПИЛГАН САМОВАР

admin

ЁЗУВ МАШИНКАСИ

admin

САЁҲАТДАГИ ЭЗГУ МАҚСАД

admin

НАЙ

admin