Image default
Жамият

СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ШАҲРИМИЗДА ЯНА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ?

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ўндан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.
Сессия йиғилишида ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда 14-сайлов округи депутатлигига ўтказилган сайлов натижалари, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Маҳалла – хизматлар ва сервис маркази” тамойилини амалга оширишни янада кучайтириш, Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 228-сонли қарорларининг шаҳардаги ижроси, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи, шаҳримиздаги Халқ қабулхонасининг Ахбороти ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси айрим аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги аҳоли бандлигини таъминлаш масаласидаги маълумот бўйича жорий йил учун 8 093 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган эди. Амалда 1 ноябрь ҳолатига 10 238 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, 126,5 фоизга бажарилган.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварованинг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, хотин-қизлар баланси шакллантирилиб, 65 минг 165 нафар хотин-қиз электрон платформага киритилгани, 10 ой давомида “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” раҳбари М.Абдувалиева томонидан 800 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилган. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали жорий йилнинг 9 ойида 52 та маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ҳисоботига кўра, 934 нафар хотин-қизлардан 215 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 24 нафар аёл жамоат ишларига жалб қилинган, 88 нафар хотин-қизларга субсидия ажратилган, 26 нафар хотин-қизлар ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган ва 581 нафар хотин-қизлар ўз-ўзини банд қилиб, норасмий ишга жойлашган.
Сессия кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири оқова сув қувурлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ташкил этилаётган ишлар ҳисоботи бўлиб, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан олинадиган кредит ҳисобидан шаҳримизда ҳам оқова сув хизматларини яхшилаш кўзда тутилгани айтиб ўтилди.
Хусусан, Олмалиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш (қуввати 100 минг м3/сут), шаҳарларда оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда шаҳар аҳолисини оқова сув канализация билан қамраб олинганлик даражаси 59 фоиздан 2025 йилга қадар 90 фоизга етказилиши белгиланган.
Ҳозирга келиб қурилиш учун тендер танлови амалга оширилган. Лойиҳа ва қурилиш ишлари танлов ғолиби бўлган қурилиш ташкилоти қурилиш тақдимотини ўтказиб, 2023 йил бошидан ишни бошлаши кўзда тутилган. Буюртмачи камчиликларни кўриб чиқиб, қурилишга рухсат беришга келишилган.
Сессия ишида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Э.Абдурайимов,
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири.

МАВЗУГА ОИД

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ АКОБИР ТУРСУНОВНИНГ КИМЁГАРЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ
БИЛАН СОҲА ИШЧИ-ХОДИМЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН
БАЙРАМ ТАБРИГИ

admin

Мен донорман

admin

ШАҲАР ПРОКУРАТУРАСИНИНГ 2022 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

admin

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР ШАРАФЛАНДИ

admin