Image default
Адлия саҳифаси

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

Маълумки, “Ягона дарча” тамойилидан хизмат кўрсатиш тизими Давлат хизматлари марказларига ўзгартирилди. Айни кунда “Ҳалқ давлат идораларига эмас-давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак” деган улғвор ғоя, “Фуқаро эмас, ҳужжат ҳаракатланади” деган тамойиллар илгари сурилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар давлат хизматлари кўрсатиш марказлари томонидан 170 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиб, жисмоний ва юридик шахсларга сидқидилдан хизмат қилиб келинмоқда.
Шундай хизматлар қаторида жисмоний ва юридик шахсларга коммунал хизматлари кўрсатиш тизими ҳам алоҳида ўринга эгадир. Ушбу хизмат тури 2019 йил 20 август кунги Вазирлар Маҳкамасининг №698-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинган.
Қарор, давлат хизматлар кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ва уларни кўрсатиш муддатини қисқартириш, бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилишнинг бекор қилинишини, бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик, давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро электрон ҳамкорлик ўрнатиш, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлигини, шаффофлигини таъминлашга қаратилгандир.
Мазкур қарорнинг маъмурий регламенти, давлат хизматлари марказлари орқали электр энергияни, табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш, ичимлик ва иссиқ сув ҳисобини олиш, (ҳисоблагич) ускунасини созлигини ёки унинг яроқлигини, метрологик тавсифлар бўйича мунозарали саволлар туғилганда ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланган.
Регламентда коммунал хизматлари (электр энергияси, газ, сув таъминоти) бўйича давлат хизматлар маркази томонидан мурожаатларни шаклллантириш ва юбориш, ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби, ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби батафсил кўрсатиб ўтилган.
Давлат хизматлари марказлари томонидан коммунал хизматлари кўрсатишнинг ушбу тартиби жисмоний ва юридик шахсларга анча қулайлик яратишнинг имконини берди. Бу эса давлатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланиши учун хизмат қилади.

Қаҳрамон ХОлҚЎзиев,
шаҳар Адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚ УНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ БИЛАН ТУГАТИЛМАЙДИ

admin

АДЛИЯ БЎЛИМИ:6470 ТА ҚОНУНЧИЛИККАЗИД ҲУЖЖАТЛАР РАД ЭТИЛДИ

admin

«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

admin

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

admin