Image default
Таълим

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН НАВОИЙ

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди барчамиз учун таниш. Мана беш асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, бу буюк сиймо ижоди ҳамон қизиқиш билан ўрганилиб келинмоқда. Бой лирикаси, сермаҳсул ижод олами яна кўп олимларнинг илмий фаолиятига асос бўлади. Маълумотларга кўра, беш асрдан буён ўрганиб келинаётган Навоий шеърияти шунчалар бойки, ҳанузгача ҳали таҳлилга тортилмаган ғазаллар ва китоблар тўплами мавжуд. Чексиз уммон каби сарҳад билмас бу каби бадиий адабиёт, ёш-у қарини албатта ҳайратда қолдиради. Навоий сиймосининг буюклигининг яна бир аҳамиятли жиҳати борки, у бу соҳада ҳам ҳаммадан етакчи бўлганига амин бўласиз. Мана йиллардирки, биз мутафаккирнинг ижодий оламини ўрганамиз. Келинг, бу сафар Навоийнинг шахсиятига, ижтимоий турмушига назар соламиз.
Навоий мерос сифатида отасидан қолган ўзига тегишли сармояни тадбиркорлик билан ишлатиб, қисқа муддатда бойиб кетган. У, асосан, боғ-у роғлар яратган, деҳқончилик ишларига эътибор қаратган. Навоий ҳазратларига тегишли барча ерлар 500 жерибни ташкил этган. Олинган даромадлар маданий-маърифий иншоотлар, обод манзиллар барпо этишга хайрия ишларига, илмга сарфланган.
Навоий Ҳиротдаги Инжил анҳори бўйига ҳовли қурдирган. Унинг майдони 30 жериб (0.25 сотих) дан иборат бўлган. Меҳмонхонада юздан зиёд одамга дастурхон ёзса бўлар эди. Навоийга тегишли савдо расталари ҳам бўлган. Улар энг гавжум бозорларда жойлашган. Ушбу савдо расталарида тош-тарозининг тўғрилиги, харидор ҳаққига хиёнат қилмаслик, олиб келинган молга харажатларидан ташқари ортиқча пул қўймасликни шахсан Навоий ҳазратларининг ўзлари назорат қилиб турганлар.
Навоий бир гал Ҳусайн Бойқаронинг давлат хазинасида харажатлар кўпайиб кетган пайтда солиқлар халқдан йиғилса, аҳли муслимга жабр бўлур дея, ўз ҳисобидан 25 минг динорни тўлаб юборган. Навоий ўзи барпо этган мадрасаларнинг мударрислари, талабалари, ҳатто ошпаз ва фаррошига ҳам серсаховатлик билан маош тўлаб турган. Энг илмли талабаларга шахсан Навоийнинг ўзи 24 олтин пул ва йилига беш қоп ошлик берган. Ўша вақтда талабанинг бир ойлик нафақасига 5 та семиз қўй олиш мумкин бўлган.
Навоий ҳувиллаб ётган Гозургоҳ даштини 4-5 йил ичида обод масканга, серҳосил ерга, кўркам қишлоққа айлантирган. Буни кўрган Ҳусайн Бойқаро ҳайратдан ёқа ушлаган. Навоийнинг отасидан қолган мерос ўзига давлат амалдори сифатида ажратилган. Мол-у мулк ва ерлардан келадиган даромад 18 минг шоҳруҳий динорни ташкил қилган. Навоий отасидан қолган мол-мулкни тўплаган жами бойликларини, халқ учун 300 дан зиёд иншоот барпо этишга сарфлаган.
Навоий 3 марта Ҳаж зиёратига отланган. Лекин маълум сабаблар билан унга Ҳажга бориш насиб қилмаган.

Тўпловчи
Зиёда
Фарҳод қизи.

МАВЗУГА ОИД

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

admin

ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР университети

admin

Хотира азиз, қадр муқаддас!

admin

ЎСМИРЛИК ДАВРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ҚИЙИНЧИЛИКЛАРИ

admin