Image default
Эълон

CHAQIRILUVCHILAR VA OTA-ONALAR DIQQATIGA

Ҳарбий хизматга марҳамат!

1996-2005 йилларда туғилган, муддатли ҳарбий хизматни ёки Сафарбарлик Чақируви Резерви хизматларини ўтамаган ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йи 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги 47-сонли Қарори, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2023 йил 15 февралдаги «Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув, белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 32-10-147-Қ/23-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида март-апрель ойларида чақирув тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Ушбу қарорга асосан жорий йил 15 февралдан 30 апрель кунигача Олмалиқ шаҳар чақирув пункти Ҳудудий тиббий комиссия ва Бутлаш комиссияси иш фаолиятини юритади. Ҳудудий тиббий комиссия ва Бутлаш комиссиясидан муваффаққиятли ўтган чақирилувчилар вилоят Ҳарбий тиббий комиссиясига юборилади.
Шу муносабат билан чақирилувчи ва ота-оналарга шу кунларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат этишларини сўраймиз.
Чақирилувчи йигитларимизни Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажаришлари учун чақирув қоғозларини кутиб ўтирмасдан Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига келишлари талаб этилади.

Mурожаат учун телефонлар:

70-61-3-67-38
70-61 3-59-86
94-931-48-04

МАВЗУГА ОИД

ДИҚҚАТ!

admin

1 МАРТДАН ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ БОШЛАНДИ

admin

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

admin

Олмалиқ шаҳрида очилган янги университет — «ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР УНИВEРСИТEТИ»да 2022/2023 йили учун ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда!

admin