Image default
Суд амалиётидан

РЕФЕРЕНДУМ 30 АПРЕЛДА БЎЛИБ ЎТАДИ. РЕФЕРЕНДУМ ЎЗИ НИМА?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси деутатларининг 2023 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 30 апрель куни референдум ўтказиш белгиланди.

Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши билан аҳамиятлидир.
Референдум ўзи нима?
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Референдумнинг сайловдан фарқи референдум ўтказилаётганда бирор бир лавозимга номзод учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала масалан қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга ўзгартиришлар киритиш кабиларга оид савол қўйилади.
Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида ўн кун қолганда фуқароларни хабардор қилади.
Референдумда овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.
Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки « » ёхуд «х» белгисини қўяди.
Агар референдумда қабул қилинган қарорнинг, қонуннинг мазмунидан бошқача қоида келиб чиқмаса, референдумда қабул қилинган қарор, қонун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Б.Тўраев,
Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг раиси.

МАВЗУГА ОИД

КАФИЛЛИК МАЖБУРИЯТДИР

admin

ТЕЛЕФОННИ ОНАМГА КЎРСАТАМАН, ДЕБ…

admin

“ИШСИЗЛАР”НИНГ “ИШИ”НИ ҚИЛИБ, СЎНГ…

admin

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

admin