Image default
Янгиликлар

ЧЕГАРАЧИЛАРИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАР ХОНАДОНИДА

Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир.
Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди. 
Зотан, бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди.
Бу жиҳатдан юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она диёримиз халқимизнинг озодлиги ва истиқлоли, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.
Шу боисдан, 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан, мазкур улуғ сана арафасида Давлат хавфсизлик хизмат чегара қўшилари ҳарбий хизматчилари ва шаҳримизнинг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ҳамкорлигида шаҳримизда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди ва уларга турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Жумладан, Олмалиқ шаҳри «Ҳилол» маҳалласи «Бахт» кўчаси, 7-уйда яшовчи урушда ўзининг матонати ва жасорати билан муносиб қатнашиб, ҳозирги кунда 98 ёшни қоралаган Ашур ота Ўсаровнинг ҳолидан хабар олиниб, отахонга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Муҳаммаддовид Шакиров,
катта сержант.

МАВЗУГА ОИД

Ички кўчалар асфальтланди

admin

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

admin

ҲОКИМ ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

admin

ҲАФТА ДАВОМИДА

admin