Image default
Спорт

ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОНДА ТЕНГСИЗ

Юртимиз дунёнинг нуфузли турнирларини ажойиб тарзда ташкил этишда давом этмоқда.

Жумладан, бир неча кун давомида жаҳон бокс ихлосмандларининг диққати Тошкентда ўтказилган чарм қўлқоп усталари иштирокидаги мундиалга қаратилди.
ИБА томонидан бокс тарихидаги энг зўр ташкил этилган жаҳон чемпионати эътирофига сазовор бўлган мусобақада вакилларимиз, ишончли ҳисобда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонликлар шахсий рекордларини ҳам анча яҳшилаб олди.
Мусобақа темпи юқори нотада ўтганлигини Ҳумо аренага юртбошимиз ташриф буюрганидан ҳам билиб олсак бўлади. Ўн учинчи май кунги баҳсларда ғолибликни қўлга киритган Хасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалоловга медал ҳамда чемпионлик камарларларини шахсан Президентимизнинг ўзлари топширди.
Албатта, ҳеч қайси соҳа юрт довруғини спортчалик дунёга ёя олмайди. Чемпион ва совриндорларга эса жамоамиз номидан зафарлар тилаб, келгуси жангларига омад тилаймиз.

Жавоҳир Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

Ота ва бола

admin

ҒАЛАБА УЧУН МУНОСИБ ҚАДАМ

admin

ТАЭКВОНДОЧИЛАРГАҒАЛАБА МУБОРАК!

admin

«АГМК» АВЖИГА ЧИҚДИ!

admin