Image default
Таълим

100 МИЛЛИОН + 250 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ҒОЛИБИ БЎЛГАН ЖАМОАНИНГ СИРИ НИМАДА?

Инсон қанчалик кўп тилларни ўргана бошласа, шунчалик дунёни кенг англайди, халқаро даражада алоқаларни йўлга қўя олади. Тил ўрганиш маданиятлар алмашинуви, жамият ривожи ҳамда бошқа инсонларни тушуниш ва ғамхўрлик қилиш – улар учун нима долзарблигини англаш учун ҳам муҳимдир. Ҳозирда юртимизда инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб ортиб бормоқда, айниқса, ёшлар ўртасида жуда оммалашди. Юртимизда хорижий тилларни ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш мақсадида хорижий тилларни билиш даражаси бўйича беллашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 18 май куни шаҳримизда ўтказилган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги 5-умумтаълим мактаби биринчиликни қўлга киритиб, 250 миллион сўмлик сертификатга эга бўлишди. Биз биринчиликни қўлга киритган 5-мактаб директори Хусан Гайназаров билан суҳбатда бўлдик.

Жорий йил “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида иштирок этиб, шаҳар босқичида 100 миллион сўм, вилоят босқичида 250 миллион сўм билан тақдирландик. Бу пулларнинг 50 фоизи мактабга, 25 фоизи ўқитувчиларга ва 25 фоизи ўқувчиларга ажратилган бўлиб, мактабга ажратилган маблағни биз хорижий тилларни ўқитиш бўйича хоналарни таъмирлашга ва уларга жиҳозлар — компьютер, смарт телевизор, принтер каби керакли жиҳозлар харид қилишга сарфламоқчимиз. Танлов жамоавий мусобақа ҳисобланиб, ҳар бир ўқувчининг баллари умумлаштирилади. Шунинг учун биз ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланганмиз, ўқитувчилар алмашиб, график асосида ўқувчилар билан ишлаган. Ҳатто ўзим ҳам бирга ўқувчиларни устозлари қаторида шуғуллантирдим. Буларнинг ютуқли томони шундаки, C1 даражасига эга, хорижий тиллар бўйича олий тоифали ўқитувчиларимизнинг ўзлари ўқувчиларга машғулотлар ўтишган. Бунда олий тоифали инглиз тили ўқитувчиси Людмила Пак ҳамда С1 даражасига эга Фарзона Хавасова устозлари сабабчи десам ҳам бўлади. Танловда 7-,8-, 9-синф- лар ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Биз ўқувчиларни инглиз тилига қизиқишидан ва мактаб ичида уларнинг билим даражасини текшириш орқали саралаб олдик. 7-синфдан Данил Бурханов, 8-синф- дан Аслиддин Шукуров, 8-синфдан Имрон Абдурафиков, 9-синфдан Эсфир Никанорова, Беҳруз Абдумуталовни танлаб олдик.
Ўқувчиларнинг барча беғубор орзу ва ниятларига эришишларини ҳамда бунданда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Хайтгул Номозова,
ЎзДЖТУ медиа ва коммуникация факультети
2-босқич талабаси.

МАВЗУГА ОИД

240 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНО ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

admin

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

ОЛИЙГОҲ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ34524 ДОНА КИТОБФОНДИГА ЭГА

admin

ФАН ОЙЛИГИ ФАНТАЗИЯЛАРИ

admin