Image default
Тайинлов

Тайинлов

Хакимжанов Собиржон Рахимжанович 2023 йил августдан газ таъминоти Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. С.Хакимжонов 1968 йил Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йил Тошкент Архитектура қурилиш институтининг (кундузги) Иссиқлик газ билан таъминлаш ва шамоллатиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1995-1998 йй. — Оққўрғон туманидаги “Акмал Икрамов” жамоа хўжалиги меҳнат бўйича ҳисобчиси;

1998-1999 йй. — Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими назоратчиси;

1999-2002 йй. — “Ўзгазсотиш” шўъба корхонаси Тошкент вилояти ваколатхонаси Оққўрғон тумани бўлинмаси газ тақсимоти ва истеъмоли ҳисоби хизмати 2 тоифали муҳандиси, етакчи муҳандиси, раҳбар вазифасини бажарувчиси;

2002-2004 йй. — “Оққўрғонгазтаъминот” шаҳобчаси табиий газ ҳисоби бўлими метрологи;

2004-2005 йй. — “Оққўрғонтумангаз” филиали директори;

2005-2006 йй. — “Оққўрғонтумангаз” филиали метрологи, инспекция мутахассиси;

2006-2007 йй. — “Оққўрғонтумангаз” филиали газ қурилмаларидан ва иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш ҳизмати етакчи муҳандиси;

2007-2010 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси; “Оққўрғонтумангаз” филиали абонент хизматининг газ сотиш ва ҳисобга олиш гуруҳи етакчи муҳандиси-гуруҳ раҳбари;

2010-2013 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Оққўрғонтумангаз” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

2013-2013 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Қуйичирчиқтумангаз” филиали абонент хизмати ҳудуд устаси;

2013-2013 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Оққўрғонтумангаз” филиали истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш хизмати Олимкент бўлими устаси;

2014-2014 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Бўкатумангаз” филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси;

2014-2014 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Оққўрғонтумангаз” филиали истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш хизмати созлаш-улаш устаси;

2014-2016 йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Оққўрғонтумангаз” филиали “Охунбобоев” бригадаси газ қувурлари ва иншоотларидан фойдаланиш хизмати устаси;

2016 -2018йй. — “Ўзтрансгаз” акциядорик компанияси “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Оққўрғонтумангаз” филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси;

2018-2019 йй. — Инвестициялар, инновациялар,ҳусусийлаштирилган  корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зўналари ҳамда туризмни оивожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари;

2019-2022 йй.  — Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

2019 – 2023йй.   -Тошкент вилояти Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона  дирекцияси

                               давлат муассасасининг инфратузилма, янги кичик саноат зонаси ташкил этиш, ер

майдонлари бино-иншооатларини аукцион савдоларига чиқариш ва тадбиркорлар

муаммоларини таҳлил қилиш бўлими бош мутахассиси.

Оилали, 3 нафар фаранднинг отаси.

МАВЗУГА ОИД

Тайинлов

admin

тайинлов

admin

МИНАВАРОВА МАРҲАБО МАМАТОВНА

admin

ТАЙИНЛОВ

admin