Image default
Янгиликлар

“Harvard kids” МТТ: фарзандларингизни ишончли қўлларга топширинг!

Жорий йилнинг баҳор ойида шаҳримизнинг “Ҳилол” маҳалласида “Harvard kids” номли давлат шерикчилиги асосида 250 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Тошкентдан шаҳримизга кириб келаверишда, йўл юзида жойлашган хусусий МТТга бугунги кунда тадбиркор, олий маълумотли педагог Феруза Харипова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Боғчанинг бунёд бўлишига тадбиркор томонидан 500 миллион сўм инвестиция киритилган бўлиб, натижада 12 та иш ўрни яратилган. 3 қаватли таълим ташкилоти 20 сотих майдонли кенг жойда жойлашгани, гуруҳларнинг кенг, шинам ва ёруғ хоналардалиги болажонлар учун яратилган қулайликлардан биридир.

Боғча эрталаб, соат 7дан 18:00гача, ҳафтанинг душанба кунидан шанба кунигача фаолият юритади. Болалар кунига 4 маҳал давлат стандартлари асосида тузилган менюли таомлардан баҳраманд бўлишади. Гуруҳларда болаларга бемалол ўйнаб, дарс машғулотлари олиб борилиши учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган. Олий маълумотли тарбиячилар томонидан болажонларга ҳафтада 3 марта 45 дақиқадан қуйидаги тўгараклардан машғулотлар ўтилади:

  • ментал арифметика
  • инглиз тили
  • рус тили
  • каратэ (ўғил болалар учун)
  • гимнастика (қизлар учун)
  • логопед (шифокор тавсияси асосида индивидуал)
  • массаж (шифокор тавсияси асосида) Фарзандингиз жисмонан ва маънан соғлом ривожланиши учун замонавий, қулай шароитларда, сифатли таълим олишини ва энг асосийси, тарбиячилар томонидан хавфсиз назоратда бўлишини хоҳласангиз, “Harvard kids” болалар боғчаси фарзандларингизни қабул қилишга тайёр!

Мурожаат учун:
94-925-07-82
99-365-77-73

Манзил: Олмалиқ шаҳри, «Ҳилол» МФЙ
Мўлжал: «Ҳилол» масжиди.

Лобар Абдусатторова.

Реклама ҳуқуқи асосида

МАВЗУГА ОИД

Ички кўчалар асфальтланди

admin

ШАҲРИМИЗДА 9 ҚАВАТЛИ «ДОМ» ЗИЛЗИЛА ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАЙ ҚУРИЛАЁТГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

admin

АЙРИМ МАҲАЛЛА ҲУДУДЛАРИ ЧЕГАРАСИ ЎЗГАРДИ

admin

ЭСКИ КУТУБХОНА ЯНГИ ҚИЁФАДА

admin