Image default
Тайинлов

Широв Бахтияр Таджимаматович

2023 йил 4 сентябрдан Олмалиқ шаҳри “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди. Б.Широв 1985 йил Олмалиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Тошкент вилояти педагогика институти (кундузги)ни,
2013 йил Тошкент давлат педагогика университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ўқитувчиси.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
2006-2006 йй. — “Аммафос-максам” ОАЖ хавфсизлик хизмати мутахассиси;
2006-2010 йй. — Тошкент вилояти давлат педагогика институти талабаси;
2010-2013 йй. — Навоий давлат кончилик институти қошидаги 3-сонли Олмалиқ академик лицейи ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси;
2011-2013 йй. — Тошкент давлат педагогика университети магистранти
2013-2017 йй. — Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси, етакчи мутахассиси;
2017-2017 йй. — “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари;
2017-2019 йй. — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;
2019-2021 йй. — Тошкент вилояти ҳокимлиги, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби;
2021-2023 йй. — Тошкент вилояти ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири;

МАВЗУГА ОИД

РОЗИМБЕТОВ УЛУҒБЕК АЗАТОВИЧ

admin

САФАХАНОВ РАШШОДХОН РУСТАМХАНОВИЧ

admin

ТАЙИНЛОВ

admin

РАСУЛОВ ШОХОБИДДИН СИРАДЖЕВИЧ

admin