Image default
Жиноят ва жазо

ЭКСКАВАТОР «ТИШЛАРИ»НИ ЎҒИРЛАГАН ТЎРТОВЛОН…

Жорий йилнинг 12 июль куни соат 00:30 лар атрофида Жамшид Назарматов, Достон Усманов, Бегзод Норбаев ва Шаҳзод Тоиров иш вақтидан ташқари ҳолатда, “Олмалиқ КМК” АЖ га қарашли бўлган “Калмоққир” кон бошқармасида жойлашган металлолом тўплаш жойидан умумий оғирлиги 420 кг бўлган 20 дона яроқсиз экскаватор ковуши тишларини яширин равишда олиб чиқиб кетаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ж.Назарматов, Д.Усманов, Б.Норбаев ва Ш.Тоировлар ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни, ташкилотнинг мол-мулкини ўғирлаш ҳуқуқбузарлигини содир этиб, бу бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Судда сўроқ қилинган тўрттала ҳуқуқбузар айбларига иқрор бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ бартараф этганлигини ва ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтармаслигини маълум қилиб суддан енгиллик беришларини сўради.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309, 310-311-моддаларига асосан, суд тўрттала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни 330.000 сўм жарима жазосини тайинлади.

Зафар Мусаев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

60 МИНГ СЎМЛИКТЕМИР ЗАНЖИРНИ ЎҒИРЛАБ…

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАЪЛУМЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТГАН ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАРГАҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

admin

Биринчисида огоҳлантириш билан қутулди

admin

ЎХШАМАГАН “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК”

admin