Image default
Жиноят ва жазо

ГИЁҲФУРУШФОШ ЭТИЛДИ

Инсоннинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталиклардан бири бу гиёҳвандликдир. Унга чалинган киши борган сари ҳолдан тояди, ҳиссиётлари қўполлашади, маънавий қиёфасидан маҳрум бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, ҳар йили кенг тарқалган ва хавфли деб ҳисобланган гиёҳванд моддаларнинг 75-80 тоннаси ўз истеъмолчиларини топаяпди.
Ана шундай истеъмолчилардан бири бўлмиш Сардор ҳам аввал тинчгина таксичилик қилиб тирикчилигини қилиб юрганди. Кунларнинг бирида унинг таксисига ўтирган Илҳом билан танишди-ю, гиёҳванд модда сотиш орқали мўмай даромад топиш мумкинлиги ҳақидаги “чўпчак”ка лаққа ишонди. Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашувчи Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 2023 йилнинг 8 апрель куни Сардорнинг қилмишлари фош этилди.
С.Гулямов 2023 йил 6 апрель куни соат 23:00да таниши Б.Ибрагимов билан Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган Puls-ban дўкон олдида учрашиб унга, полиэтилен пакетга солинган озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини Б.Ибрагимовга ўтказмоқчи бўлганида тезкор-тадбир ўтказилаётганини сезиб қолди ва “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ерга ташлаб юборди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир давомида С.Гулямов томонидан ташлаб юборилган гиёҳвандлик воситаси гувоҳлар иштирокида олиб расмийлаштирилди. Бундан ташқари мазкур тадбир давомида С.Гулямовга тегишли давлат рақами 01R782ZB бўлган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилиб автомашина салонининг олд ойна тепа қисмидаги соябонида ўтказиш мақсадида сақлаб келинган гиёҳвандлик воситаси ва автомашина барида электрон тарози борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ердан олинган пакетдаги модда таркибида кариофиллен, каннабидол, дельта 9-ТГК, каннабинол моддаси мавжуд бўлиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, оғирлиги 0,4989 граммга тенглиги аниқланган. Ўтказилган суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, С.Гулямовнинг автомашинасидан олинган модда таркибида ҳам кариофиллен, каннабидол, дельта 9-ТГК, каннабинол моддалари мавжуд бўлиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, оғирлиги 0,5517 граммга тенглиги С.Гулямовнинг автомашинасидан олинган электрон тарозида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси қолдиқлари мавжудлиги аниқланган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи С.Гулямов эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,465-468,471-473-моддаларига амал қилиб, суд Сардор Гулямовга ЖКнинг 273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ш.Эшматов.

МАВЗУГА ОИД

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ФИРИБГАРНИНГ НАЙРАНГИ

admin

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ЖОЙЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ХАВФЛИ?

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin