Image default
101 хабари

ПАЙВАНДЛОВЧИНИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

Газпайвандлаш ишларини олиб бориш учун кўчма ацетилен генераторларини очиқ майдонларда ўрнатиш лозим. Уларни фақат ҳаво алмашиш имконига эга жойларда вақтинчалик ишлатиш мумкин. Ацетилен генераторларини пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан, очиқ аланга ва қизиб кетган нарсалардан, компрессор ва вентиляторлар ҳаво тортадиган жойлардан камида 10 м бўлган масофада тўсиб қўйилган ҳолда жойлаштириш лозим.

Ишлар тугагандан сўнг кўчма генератордаги кальций карбиди охиригача ишлатилиши керак. Генераторлардан чиқариб ташланадиган оҳакли лой бунинг учун мослаштирилган идишга тўкилиши ва махсус бункерга ёки лойли чуқурга ташланиши талаб этилади. Очиқ лойли чуқурлар панжаралар билан тўсиб қўйилиши, ёпиқлари эса — ёнмайдиган том бостирмасига эга бўлиши ҳамда оқимли шамоллатиш ва лойни чиқариб ташлаш учун тегишли туйнуклар билан жиҳозланиши зарур. Оҳакли лой сақланадиган жойлардан камида 10 м радиусдаги масофада очиқ аланга манбаларидан фойдаланиш тақиқланади ва бу ҳақда тегишли огоҳлантирувчи белгилар илиб қўйилиши лозим.
Газ ўтказувчи шланглар аппаратура, горелкалар, резаклар, редукторларнинг уланиш ниппелларига ишончли маҳкамланган бўлиши керак. Бунинг учун хомутлар қўлланилади. Хомутлар ўрнига шлангларни маҳкамлаш учун ниппель узунлиги бўйича икки жойда юмшоқ қиздирилган (тўқиш учун қўлланиладиган) симдан фойдаланиш мумкин. Сув затворларининг ниппелларига шланглар зич кийдирилиб, газ солинган баллонлар фақат сақловчи қалпоқлар бураб қўйилган ҳолатдагина сақланади ва ташилади. Газбаллонлар ташилаётганда уларни туртиб ёки уриб юборишга йўл қўйилмаслиги зарур. Пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойга газбаллонлар махсус аравачаларда, замбил ёки чаналарда олиб келинади. Корхоналарда газпайвандловчиларга махсус аравачалар, чамбил ёки чаналарни корхона раҳбарияти тўлиқ таъминлаши шарт. Шунингдек, газпайвандлаш ускуна ва жиҳозларининг созлиги ва бутлигини таъминлаш масъул раҳбарларга юклатилиши зарур.


Аида Ибрагимова, ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin

ДОИМОЖАНГОВАР ҲОЛАТДА БЎЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

admin

МЭЗ ХОДИМЛАРИНИНГ 73 НАФАРИ ЖАМИ 7 270 000 СЎМЛИК ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН

admin

ИЧАБНИНГ ИЧКИ ЁХБ ҚОИДАЛАРИ

admin