Image default
101 хабари

ЎТ БАЛОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ҳудудда 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида иситиш печлари ва оловдан эҳтиётсизлик билан боғлиқ ёнғинларнинг ҳамда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Халқимизда бугунги ишни эртага қолдирма, деган нақл бор. Сабаби, кўзни очиб-юмгунча совуқ кунлар ҳам келди ва аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларига бўлган талаб ортмоқда. Шундай экан, ҳозирдан бошлаб мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси куз-қиш мавсуми олдидан фуқароларни огоҳлантиради:
►қўлбола ва очиқ спиралли иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
►розеткаларга бир вақтда бир қанча электр жиҳозларини уламанг;
►электр мосламаларини ўчиришни унутманг ва қаровсиз қолдирманг;
►эдектр ҳимояловчи мосламаларга ясама сақлагичларни ўрнатманг;
►пробкали электр сақлагичларни замонавий автомат электр ҳимояловчиларга алмаштириш тавсия этилади.
Ис гази (СО) таъмсиз, ҳидсиз ва рангсиз газ бўлиб, барча углеродли ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун қуйидагиларни билиш лозим:
►носоз дудбурон ва дарз кетган печ қурилмаларидан фойдаланманг;
►хонани иситиш мақсадида маиший газдан фойдаланманг
►маиший газни ёқиб назоратсиз қолдирманг;
►газ колонкасидан чиқувчи ёниш маҳсулотларини сўриб олувчи қурилмада циркуляцияни текширинг.
Ис газидан заҳарланиш аломатларига уйқу тортиш, бош айланиши ва оғриқ, кўз олдининг қоронғилашиши, ҳушни йўқотиш, терлаш, йўтал, қалтираш, нафас олишнинг оғирлашиши киради.
Агар ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлса, жабрланувчини газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқинг. Агар жабрланувчи ҳушида бўлса, нашатир спиртини ҳидлатинг, иссиқ чой ичиринг ва тез ёрдам чақиринг. Жабирланувчи ҳушсиз бўлса, зудлик билан сунъий нафас беринг. Ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлса “101” ёки “1050” рақамига қўнғироқ қилинг.

Ж.Хайтанов,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

“АЛО, 70-01 МИ…?”

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin

8 ОЙ ИЧИДА23 ТА ЁНҒИНСОДИР БЎЛДИ

admin

БИНО, ИНШОО ТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ БОР

admin