Image default
101 хабари

ҲАММАСИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Кексалар ҳар гал қўл очиб, дуо қилишганида “Юртимиз, оиламиз, тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин, бемаҳал ўлимдан, ўт балоси, сув балосидан ўзинг асра” деб фотиҳа қиладилар. Ҳақиқатдан ҳам ёнғин балосини ҳеч кимнинг бошига солмасин.

Ҳар йили республикамизда, шунингдек, вилоятимизда содир бўлаётган ёнғинлар туфайли қанча давлат ва халқ мулки кулга айланмоқда. Бепарволик, масъулиятсизлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик туфайли моддий ва маънавий зарар кўрилмоқда.
Ёнғинлар келиб чиқишини асосий сабаблари, бу электр ускуналарнинг носозлиги ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, печ ва газ ускуналарининг носозлиги, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, ёш болаларни олов билан ўйнашларидир.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ёнғиннинг олдини олиш, уларда инсонлар ҳалок бўлишига йўл қўймаслик борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида, шунингдек, саноат корхоналарида, билим юртлари, мактаб, боғча ва аҳоли турар жойларида ёнғин офатини олдини олиш учун режали текширувлар ўтказилмоқда, фуқаролар билан учрашувлар, суҳбатлар уюштирилиб, рўзномалар орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Агарда, бу ишга кенг жамоатчилик хам диққат-эътиборини кучайтирса, ёнғин ҳоллари янада камайган бўлар эди.
Юртимиз ва халқимиз бойлигини, энг бебаҳоси инсон ҳаётини ёнғиндан асраш — бу ҳаммамизнинг ишимиздир. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, зарур чора-тадбирларни ўз пайтида кўриш, давлат ёнғин назорати томонидан текшириш мобайнида аниқланган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозим.
Гапнинг индаллоси шуки, ҳамиша ҳушёр бўлиб, амалдаги ёнғиннинг олдини олиш қоидаларига риоя этилганда, хонадон эгалари лоқайдлик уйқусидан уйғонганларидагина нохуш ҳолатларнинг олдини тўлиқ олиш мумкин бўлади.
Пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнат қилиб топган бор мол-дунёим бир неча сонияда кўкка совурилиб, фожиа қурбони бўлмай десангиз, олов билан ўйнашманг.
Ўт балосига учрамаслик учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилайлик.
Унутманг, хавфсизлигимиз, соғлиғимиз ва тинчлигимиз ўз қўлимизда!

Хуршид Элбоев,
шаҳар ФВБ Тезкор бўлинма бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

admin

НАЗОРАТСИЗ КОЛГАН БОЛА ШЎХЛИГИ ҚИММАТГА ТУШДИ

admin

2022 йилнинг 12 ойи давомида шаҳар ҳудудида содир бўлган ёнғинлар сабаблари ва келтирилган зарарлар

admin