Image default
Таълим

МУАЛЛИМГА РАҲМАТИ КАЛОМ…

Инсон тафаккури ва маънавияти азал-азалдан изланиш, тарихини ўрганиш, фикр алмашиш жараёнида шаклланиб бойиб борган. Айниқса, бу ўсмир ёшлар билан бўлса янада манфаатли бўлади. Янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ шу мақсадда таълим муассасаларида, маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган учрашувлар барчага байрамона кайфият улашаётгани, келажакка ёруғ умидалар билан боқишга ундаётгани билан айни муддаодир.

Жумладан, шаҳар Касб-ҳунар мактабида машҳурлар билан учрашув режалаштирилган эди ва орамизда ҳам шундай машҳурлар борлигининг гувоҳи бўлдик. Учрашувда касб-ҳунар мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчимиз Наргиза Абдуллаева билан суҳбатлашдик. Устозимиз яхши педагог бўлиш билан бир қаторда, кинофильмларда, экранда чиқишлари, сухандонлиги билан машҳурдир. Бу учрашувда устозимизнинг ҳаёт йўллари ва ютуқлари ҳақида гаплашдик.
Устозимиз Наргиза Абдуллаева магистр даражасига эга бўлиб, Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университетини тугатган. Меҳнат фаолияти — 23 йил. Иш фаолиятини дастлаб ТДПУнинг филология ва тарих факультетларида бошлаб, нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда, Россияда ҳам фаолият юритган. Она ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, садоқати туфайли ҳозирда Ўзбекистонда ёшлар таълим-тарбияси, келажаги учун бор кучини аямай меҳнат қилмоқдалар.
Устозимиз ўз касбининг фидойисидир. Ташкилий ишларда ҳам ўқувчилар билан биргаликда фаол бўлиб тадбирлар, танловлар ўтказишда ташаббускорлик кўрсатади. Ўқувчиларни ўзига жалб қилиб, дарсларни қизиқарли ва мазмунли ўтади. Ўз устида кўп ишлаши, изланишлари ва меҳнатларининг самараси туфайли ютуқлари ҳам бир қатор. 2022 йил Халқаро мақолалар танловида “Илм-фан ифтихори” кўкрак нишони, 2023 йил “Рақамли технологияларни адабиёт дарсларида қўллаш“ мақоласи учун фахрли ўринни олиб, Халқаро форумда “Фаол тадқиқотчи” кўкрак нишони соҳибаси ҳамда Республика миқёсида “Менинг муваффақиятли йўлим” энциклопедияси соҳибаси бўлган.
Шу билан бир қаторда устозимиз Н.Абдуллаева ҳозирги кунда Нодирабегим форсий ижоди бўйича илмий иш билан ҳам машғул эканлиги ва ҳимоя қилиш ниятлари ҳақида ўртоқлашдилар. Бу учрашув бизга жуда ёқди, реал ҳаётга реал назар ташладик. Ҳар куни дарс жараёнида билган Наргиза опамизни серқирра ижодлари алоҳида давра суҳбатида барча ўқувчиларни лол қолдирди. Устозимиз мислсиз курашлари ва меҳнатлари туфайли жуда кўп ютуқларга эришган ва бундан кейинги адабиёт ва санъат соҳасидаги ишларига омад тилаб қоламиз.
Биз ҳам устозимиз Наргиза опадан руҳланиб, ҳаёт сўқмоқларида тўсиқларга енгилмасликни, қоқилганда қайта туришликни, изланишда ва интилишда давом этиб, барча эзгу мақсадларга эришиш мумкинлигини билдик. Биз шогирдлари ҳам ўрнак олиб, юртимизнинг порлоқ келажаги учун хизмат қиладиган муносиб фарзандлар бўлишга аҳд қилдик.

Вазира Мухторхонова,
шаҳар Касб-ҳунар мактаби
02-22 гуруҳ ўқувчиси.

МАВЗУГА ОИД

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ

admin

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИМТИҲОНЛАРИНИНГ 2-БОСҚИЧИДАН ЎТОЛМАГАН ЎҚУВЧИЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРГАИМТИҲОНСИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

admin

МЕНТАЛЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИ

admin

100 000 000, 75 000 000 ВА 50 000 000 СЎМ МУКОФОТ ПУЛЛАРИ КИМ ВА НИМА УЧУН САРФЛАНАДИ?

admin