Image default
Жамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТИ ОШДИ: БУНИНГ ОЛДИ ОЛИНИШИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИНДИ?

Шаҳримизда шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилот ва идоралар томонидан оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Аммо шунга қарамай хотин-қизлар иштирокида содир этилган жиноятлар сони ошиб бораётгани ачинарли, албатта.
Буни ўтган 2023 йилнинг 12 ойи мисолида кўриб, рақамлар орқали таҳлил қиладиган бўлсак янада яққол кўринади.

Олмалиқ шаҳар ИИБ ЖҲХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник Гулноза Сабриева томонидан берилган маълумотга кўра, шаҳримизда 2023 йилнинг 12 ойи давомида хотин-қизлар иштирокида содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 101 тадан 118 тага, яъни 17 тага ёки 16,8 фоизга ошган. Шунингдек жиноятларда иштирок этган хотин-қизлар сони 78 нафардан 105 нафарга, яъни 27 нафарга ёки 34,6 фоизга ошганлиги қайд қилинган. Жами аёллар томонидан содир этилган 105 та жиноятлардан 52 (49,5%) таси аниқланган, 53 (50,5%) таси эса содир этилган жиноятларни ташкил қилади.
105 та жиноятдан:
16 таси (15,2%) оғир тоифадаги, шундан 9 таси (56%) олди олиниши мумкин, 7 таси (44%) эса аниқланган жиноятлар;
48 таси (45,7%) унча оғир бўлмаган, шундан 23 таси (47,9%) олди олиниши мумкин, 25 таси (52,1%) эса аниқланган жиноятлар;
41 таси (39,1%) ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шундан 21 таси (51,2%) олди олиниши мумкин ва 20 таси (48,8%) эса аниқланган жиноятларни ташкил қилган.
Олди олиниши мумкин
бўлган жиноятлар:
ЖК 168-модда – 27 та (25,7%, фирибгарлик)
ЖК 277-модда – 13 та (12,7%, безорилик)
ЖК 104-модда – 2 та (1,9%, оғир тан жароҳати етказиш)
ЖК 105-модда – 1 та (0,9%, ўртача оғир тан жароҳати етказиш)
ЖК 109-модда – 1 та (0,9%, енгил тан жароҳати етказиш)
ЖК 140-модда – 3 та (2,9%, ҳақорат)
ЖК 169-модда – 6 та (5,7%, ўғирлик)
ЖК 166-модда – 1 та (0,9%, талончилик)
ЖК 266 модда – 1 та (0,9%, ЙТҲ)
Аниқланган жиноятлар:
ЖК 167-модда – 16 та (15,6%, ўзлаштириш)
ЖК 228 модда – 10 та (9,8%, қалбакилаштириш)
ЖК 131-модда – 12 та (11,7%, фоҳишахона сақлаш)
ЖК 214-модда – 1 та (0,9%, иқтисодий)
ЖК 1841-модда – 2 та (1,9%, иқтисодий)
ЖК 207-модда – 1 та (0,9%, иқтисодий)
ЖК 209-модда – 3 та (2,9%, иқтисодий)
ЖК 210-211 модда – 2 та (1,9%, пора олиш ва бериш)
ЖК 270-273-модда – 3 та (2,9%, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ)
Қайд қилинган 105 та жиноятдан 69 таси Олмалиқ шаҳри, 26 таси бошқа шаҳар-туман ва 7 таси эса бошқа вилоят фуқароларини ташкил этган.
Маҳалла ҳудудларида қайд этилгани 50 та (47,1%), корхона-ташкилот ва бошқа объектларда 55 та (52,9%).
Ёшлари бўйича таҳлил:
18 ёшгача – 4 нафар (3,9%)
18-30 ёшгача – 29 нафар (28,4%)
30-45 ёшгача – 48 нафар (48,7%)
45 ёшдан юқори – 24 нафар (23,5%)
Бандлиги бўйича таҳлил:
Ишсизлари – 13 нафар (12,7%)
Уй бекаси – 14 нафар (13,7%)
Нафақахўрлар – 1 нафар (0,9%)
Ногирон – 1 нафар (0,9%)
Ўқийдиганлар – 4 нафар (3,9%)
Ишлайдиганлар – 72 нафар (68,5%)
Шунингдек, 12 ой давомида қайд қилинган умумий 105 та жиноятлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп жиноятлар қуйидаги маҳаллаларда содир этилган:
А.Навоий МФЙ – 13 та, шундан ўзлаштири — 4 та, фирибгарлик-1 та, безорилик — 5та, фоҳишахонасақлаш-1та, ҳужжатларни қалбакилаштириш — 1 та.
С.Оллоёр МФЙ – 10 та, шундан ҳужжатларни қалбакилаштириш — 3 та, безорилик — 1та, фоҳишахона сақлаш — 3 та, ўзлаштириш -1 та, фирибгарлик — 1 та.
Ҳамза МФЙ – 9 та, шундан безорилик — 3 та, ўғирлик — 2та, фирибгарлик — 2 та, талончилик-1 та, тан жароҳати етказиш -1 та.
«Коинот» МФЙ – 7 та, шундан безорилик — 2 та, фирибгарлик — 2 та, ўғирлик — 1та, фоҳишахона сақлаш -1 та ва ҳужжатларни қалбакилаштириш -1 тани ташкил этган.
Хотин-қизлар иштирокидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ўтган 2023 йил давомида “Хотин-қизлар баланси” шакллантирилиб, 62,4 минг нафар хотин-қизлар электрон платформага киритилди. Бундан ташқари, 4216 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилиб, 2023 йил давомида 2083 нафар 3-,4-,6-тоифалар бўйича рўйхатга олинган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам тариқасида жами 178,68 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Хусусан, 13 нафар тезкор мураккаб жарроҳлик амалиёти ва даволанишга муҳтож бўлган хотин-қизларга Республика Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 244 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиб, тўлаб берилди. Шунингдек, 14 нафар тезкор мураккаб жарроҳлик амалиёти ва даволанишга муҳтож бўлган хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра 132 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Шу билан биргаликда, 4 нафар тезкор мураккаб жарроҳлик амалиёти ва даволанишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг фарзандлари учун “Аёллар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра 23 млн. сўм миқдорида маблағ тўлаб берилди.
Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш мақсадида Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Манзура Абдувалиева томонидан 6 та йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил этилиб, ишсиз ва “Аёллар дафтари”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож 360 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди ва сертификат, дипломлар билан таъминланди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали 2023 йил давомида шаҳримиздаги 1292 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳудудларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида, “Аёллар дафтари”да турувчи 3716 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 52 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар чоракда тиббий кўриклар ташкил этилди.
“Аёллар дафтари”нинг 3- ва 4-тоифасида уй-жой таъмирига муҳтож 11 нафар аёлларнинг уйлари таъмирланиши учун 99 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиб, уйлари таъмирлаб берилди.
“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичидаги 49 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг 30 нафарига шаҳар ҳокимининг ташаббуси ва тадбиркор Б.Шукиров томонидан ҳадя шартномаси асосида яшаб турган хонадонлари расмийлаштирилиб берилди. Шу билан биргаликда 19 нафар ижара шартномаси асосида яшовчи хотин-қизларга ижара шартнома тўловлари учун жами 59 млн. сўм маблағ ўтказилди.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш ва жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида шаҳар ИИБ ва Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 2023 йил давомида 389 та “Ҳимоя ордерлари” тақдим этилди. Шунингдек, спиртли ичимликка ружу қўйган ва оиласининг тинчлигини бузаётган 32 нафар ҳамда гиёҳвандликка ружу қўйган 3 нафар ва руҳий бемор бўлган жами 292 нафар хотин-қизлар мажбурий даволанишга жойлаштирилган.
Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш мақсадида шаҳар “Оила мактаби” ва Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари шаҳар ФҲДЁ бўлимига расмий никоҳдан ўтиш учун ариза топширган ёшлар билан “Бахтли ва мустаҳкам оилалар” манзилли ижтимоий лойиҳаси доирасида дарслар ўтиб келинмоқда. Маҳалладаги хотин-қизлар томонидан оилавий келишмовчиликлар ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида хонадонбай тизимда кунлик таҳлил ва ўрганишлар олиб борилмоқда.
2023 йил ҳолатига шаҳар ФҲДЁ бўлими, фуқаролик суди томонидан қайд этилган ажримлар сони 343 та бўлиб, шундан ўтган йилга нисбатан 37 тага камайишига эришилган. Жумладан, энг кўп ажрим ёқасидаги оилалар маҳалла кесимида таҳлил қилинганда, С.Оллоёр МФЙда — 5 та, «Камалак» МФЙда — 4 та, «Юлдуз» МФЙда — 3 та, «Янги ҳаёт» МФЙда — 3 та, «Боғора» МФЙда -3 тадан оилаларда ажримлар қайд этилган.
Ажримларнинг келиб чиқишига фарзандсизлик, оилавий келишмовчилик, оилага учинчи шахс аралашуви, хиёнат, ичкилик ва турмуш ўртоғи чет давлатга кетганлиги, узоқ вақт бирга яшамаслик ва бошқалар сабаб бўлган.
Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони 104 тани ташкил этиб, ушбу оилалар билан индивидуал ишлаш бўйича 52 та маҳаллада яраштирув комиссиялари ташкил этилган. Улар ҳар ойнинг чоршанба куни ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги қошидаги яраштирув комиссия аъзолари, яъни шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар “Оқила аёллар ҳаракати” фаол аёллари ҳамда Ички ишлар бўлими, шунингдек, шаҳар отинойилари билан биргаликда 2023 йил давомида 94 та оиланинг яраштирувига эришилди.
Шаҳарда шаърий никоҳ асосида яшаётган оилалар сони 81 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 7 тага камайган. ФҲДЁ органларида қайд этилган ёлғиз оналар сони 109 та бўлиб, оталикни белгилаш ҳолати 312 тани ташкил этди. Шу билан биргаликда, ноқонуний никоҳ асосида яшаб, кейин никоҳи расмийлаштирилган оилалар 58 нафарни ташкил этди.
2023 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маънавий салоҳиятларини ошириш мақсадида 22 нафар ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳатларга олиб борилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг 40 нафар фарзанди шаҳар ҳокимлиги, Касаба уюшмаси Федерацияси томонидан соғломлаштириш мақсадида сиҳатгоҳларга бориб келишлари ташкиллаштирилди.
Бу каби чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Д.РЎЗИЕВА.

МАВЗУГА ОИД

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

admin

СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ ЭРИЁТГАН ҚОРЛАРГА БОҒЛИҚ(МИ?)

admin

КОНСТИТУЦИЯГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР ЁШЛАР ЭЪТИБОРИДА

admin

СОҲИБҚИРОН ХУСУСИДА БИЛГАН ВА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

admin