Image default
Янгиликлар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 15 январдаги “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига бириктиридган ёшлар билан манзилли ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ФВБ тизимига бириктирилган ёшлар билан манзилли ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириб бориш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ҳамкор ташкилотлар, прокуратура ходимлари ва маҳалла ёшлар етакчилари билан 2-секторда жойлашган ФВБ тизимига бириктирилган 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ёшларнинг рўйхати шакллантирилди.
Ушбу тадбирлар доирасида ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақа қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилиб, ғолибларга шаҳар ФВБ бошлиғи, подполковник А.Юлдашевнинг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. Шунингдек, «Металлург» маданият саройида “Юлдузли тунлар” театри тақдим этилди. Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар ёшларимизнинг дунёқараши бойишига ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

А.Юлдашев,
шаҳар ФВБ бошлиғи, подполковник.
Э.Жумабоев,
шаҳар ФВБ катта инспектори,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ҲОКИМ БОШЧИЛИГИДАГИ МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА САБОҚ БЕРИЛДИ 

admin

ИБРАТЛИ ҲАРБИЙ ОИЛА

admin

СЕН ҚАЛБЛАР МАШЪАЛИ, УМИД ЧИРОҒИ

admin

БУЮК МУТАФАККИР ЁДИ

admin