Image default
101 хабари

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

ОКМК АЖ Иссиқлик электр марказида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислар, қутқарув хизматлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари иштирок этдилар.

Икки босқичда ўтказилган семинарда дастлаб иштирокчиларга фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулкларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ишлатиш тартиби, радиоактив ҳамда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, шунингдек, йирик сув тошқинлари вақтида фойдаланиладиган ҳимоя иншоотлари ҳақида маълумот берилди, мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди. Семинарнинг амалий қисмида махсус ёнғин- қутқарув техникалари ва асбоб-анжомлари ҳақида маълумот берилди. Иштирокчиларда, айниқса, кимёвий моддалар ва радиацияга қарши махсус кийимлар катта қизиқиш уйғотди. Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Дилноза Ҳошимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

admin

ТИЛСИЗ ЁВ ОГОҲЛАНТИРИБ КЕЛМАЙДИ

admin

ОБЪЕКТЛАРДА ТАРҒИБОТ

admin

БОЛА ШЎХЛИГИ

admin