Image default
101 хабари

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШНИНГ ХАВФИВА САБАБИ НИМАДА?

Ўз-ўзидан ёниш модда таркибидаги кимёвий, физик-кимёвий ва биологик жараёнлар оқибатида келиб чиққан ёниш жараёни ҳисобланади. Ўз-ўзидан ёниш очиқ аланга яқинлашиши ва ташқаридан иссиқлик оқими оқибатида келиб чиқади. Оксидланиш (ҳаводаги кислород билан бирикиш) оқибатида иссиқлик йиғилиши, жумладан, температуранинг ошиши атрофдаги муҳитга иссиқликни тарқалиш миқдоридан ошиб кетса, ўз-ўзидан ёниш жараёни тезлашади. Ўз-ўзидан ёнувчи моддалар уч гуруҳга бўлинади:

  • Ҳаво таъсирида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Уларга ўсимлик ва ҳайвон ёғлари, тош ва кулранг кўмир, торфлар, тозалашдан кейинги материаллар, ёғоч қириндилар ва бошқалар киради.
  • Сув таъсирида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Уларга кальций карбиди ва ишқор моддалар карбидлари, металли калий, сўндирилмаган оҳак ва бошқалар киради. — Бир-бири билан бирикиши оқибатида ўз-ўзидан ёнувчи моддалар. Бу гуруҳга ҳар хил газсимон, суюқ ва қаттиқ оксидловчилар, масалан, кучли оксидловчилар ҳисобланган галогенлардан хлор, бром, фтор ва йод киради. Ацетилен, водород, метан ва этиленнинг хлор билан бирикмаси кундузги ёруғликда ўз-ўзидан ёнади, шу сабабли хлор ва бошқа галогенларни тез ёнувчи моддалар билан биргаликда сақланишига йўл қўйилмайди.

Нигора Маматқулова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАР САБАБЛАРИ ВА КЕЛТИРГАН ЗАРАРЛАРИ

admin

ШАҲАР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

admin

ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

САРҲИСОБ САРАЛАНГАНДА

admin