OLMALIQ HAYOTI
Image default
Биласизми?

КИБЕРХАВФСИЗЛИК – РАҚАМЛАШГАН ДУНЁДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИ

XXI аср – ахборот технологиялари ва рақамли инқилоб асри ҳисобланади. Интернет, мобил алоқа ва рақамли хизматлар инсоният ҳаётининг барча соҳаларига чуқур кириб борди. Бироқ рақамлашув жараёни инсоният олдида янги таҳдидларни ҳам вужудга келтирди. Бу таҳдидлар, аввало, маълумотлар хавфсизлиги, шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва ташкилотларнинг рақамли инфратузилмасига қарши киберҳужумлар билан боғлиқдир. Мана шу нуқтаи назардан киберҳавфсизлик тушунчаси кенг аҳамият касб этмоқда.

Киберхавфсизлик — бу рақамли ахборотни, компютер тизимларини ва тармоқ инфратузилмасини турли хил таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. Бу соҳанинг мақсади – ноқонуний киришлар, маълумотларни ўғирлаш, ширфлаш, йўқотиш ва бошқа зарар етказувчи ҳаракатларнинг олдини олишдан иборат.
Киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар турли кўринишда намоён бўлади:
Фишинг — фойдаланувчиларни сохта веб-сайтлар ёки электрон почта орқали алдаб, шахсий маълумотларини олиш уринишидир.
Зарарли дастурлар (вируслар, троянлар, рансомварлар) — маълумотларни ўғирлаш, тизимни ишдан чиқариш ёки фойдаланувчига босим ўтказиш учун ишлатилади.
DDoS ҳужумлар — веб-сайтларнинг ишини издан чиқариш учун юз минглаб сохта сўровлар юборилади.
Инсайдер таҳдидлар — ташкилот ичида ишловчи шахслар томонидан маълумотларни ноқонуний тарқатиш ёки бузиш ҳолатлари.
Киберхавфсизликни таъминлашда асосий чоралар:

  1. Паролларни мустаҳкамлаш: Қисқа ва содда пароллар ўрнига рақамлар, ҳарфлар ва белгилардан иборат мураккаб пароллар ишлатиш лозим.
  2. Антивирус ва хавфсизлик тизимлари: Доимий равишда янгиланадиган антивирус дастурлари қурилмаларни ҳимоя қилади.
  3. Маълумотларни захиралаш (backup): Ахборот йўқолганда ёки зарарланган ҳолларда маълумотларни тиклаш имкониятини яратади.
  4. Киберҳавфсизлик бўйича билимларни ошириш: Фойдаланувчилар ва ташкилот ходимлари киберхавфсизлик қоидалари бўйича мунтазам ўқитилиши керак.
  5. Мобиль қурилмаларни ҳимоя қилиш: Смартфон ва планшетлар ҳам ҳужум объекти бўлиши мумкин.
    Ўзбекистонда киберхавфсизлик масаласига давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2020 йилда қабул қилинган “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун, “Киберхавфсизлик маркази” фаолияти, давлат ташкилотлари ва хусусий секторда хавфсизлик сиёсатини шакллантириш — буларнинг барчаси ушбу соҳадаги тизимли ёндашувга далолат беради.
    Киберхавфсизлик — бу фақатгина дастурий таъминот ёки IT мутахассислар учун эмас, балки ҳар бир интернет фойдаланувчиси учун ҳам долзарб масаладир. Ҳар ким ўз маълумотлари ва қурилмаларини ҳимоя қилиш учун зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак. Келажакда рақамли хавфсизлик маданиятини ривожлантириш — мамлакатимиз барқарорлиги ва фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги учун муҳим қадам ҳисобланади.

МАВЗУГА ОИД

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИМА ДЕГАНИ?

admin

ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕНСИЯЛАР ИЖТИМОИЙ КАРТА ОРҚАЛИ БЕРИЛАДИ

admin

АНОРНИ ЕМИРАДИГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАРВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

admin

Ramazonda toʻgʻri ovqalanishni 9 ta oltin qoidasi!

admin