Перейти к содержимому
26 июля, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • БАХТЛИ ОИЛА СИРИ
  • Жамият

БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

admin 11 июня, 2026 1 minute read
photo_2026-06-08_15-26-55

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти — ўзига хос китоб. Унда меҳнат, изланиш, қувонч ва синовлар мужассам бўлади. Аммо шундай инсонлар борки, уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли нафақат ўз фарзандлари, балки бутун жамият учун ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Умрини ҳалол меҳнат, оила фаровонлиги ва юрт тараққиётига бағишлаган, 51 йил давомида аҳил оила бўлиб яшаётган Абдуғанир ота Абдуғаниев ва турмуш ўртоғи Мамлакат опа Абдуғаниеванинг ҳаёт йўли ана шундай эътиборга лойиқ қисматлардан биридир.

Абдуғанир ота 1952 йил март ойида Пискент туманида туғилган. Болалик йиллари мамлакатимиз учун мураккаб, аммо меҳнатга бой даврларга тўғри келди. Ёшлигидан меҳнатсеварлик, масъулият ва интизомни ҳаёт қоидаси қилиб олган Абдуғанир ака мактабни муваффақиятли тамомлаб, билим олиш йўлидан борди. У Олмалиқ шаҳридаги Политехника институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилинди. Ўқиш билан бир вақтда меҳнат қилиб, ҳаётнинг турли синовларидан ўтди. 1970–1972 йилларда Совет Армияси сафида Урал ҳудудида ҳарбий хизматни ўтаб, Ватан олдидаги бурчини адо этди. Армиядан қайтгач эса таҳсилни давом эттириб, 1977 йилда олий маълумотли мутахассис сифатида Политехника институтини тамомлади.
Отахоннинг турмуш ўртоғи Мамлакат опа ҳам билим ва меҳнатни бирдек қадрлаган инсонлардан. У 1953 йил 26 декабрда Оҳангарон туманида таваллуд топган. Мактабни битиргач, Олмалиқ шаҳридаги Политехника институтининг кечки бўлимида кончилик йўналишида таҳсил олди. Кундузи ишлаб, кечқурун ўқиш орқали билим олиши унинг матонати ва билимга чанқоқлигини яққол намоён этади.
Абдуғанир ота ва Мамлакат опанинг умр йўллари 1972 йилда туташди. Улар уч йил давомида бир-бирларини яхши ўрганиб, ҳаётга бўлган қарашлари ва мақсадларининг муштарак эканига ишонч ҳосил қилдилар. 1975 йил август ойида икки ёш оила қуриб, янги ҳаёт сари қадам ташлади. Бугун уларнинг турмуш қурганларига ярим асрдан ошди. Шу вақт мобайнида меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва ўзаро ҳурмат асосида қурилган оила ҳақиқий бахт масканига айланди.
Нуроний оила икки нафар ўғил ва икки нафар қиз фарзандни вояга етказишди. Фарзандларнинг икки нафари олий, икки нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, бугунги кунда мамлакатимизнинг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган ОКМК АЖ тизимида самарали меҳнат қилиб келишмоқда.
Ушбу оиланинг 11 нафар набираси бор. Уларнинг уч нафари олий таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган бўлса, яна уч нафари олий таълимда таҳсил олмоқда. Қолган беш нафар набираси мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида билим олмоқда. Бу эса авлодлар давомийлиги ва илм-маърифатга бўлган эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

Ярим асрлик фидокорона меҳнат
Абдуғанир отанинг бутун меҳнат фаолияти қурилиш соҳаси билан узвий боғлиқ. У 50 йил давомида ушбу соҳада самарали меҳнат қилиб, шаҳар ва туманлар ободлигига муносиб ҳисса қўшган. 1973–1987 йиллар давомида турли қурилиш ташкилотларида ишчи, иш устаси ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритди. Унинг меҳнатсеварлиги, ташкилотчилик қобилияти ва масъулияти кейинчалик янада юқори вазифаларга йўл очди. 1988–2000 йилларда маҳаллий ҳокимият тизимида қурилиш соҳасига масъул вазифаларда ишлаб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишларида камарабаста бўлди. Шаҳримизда қад ростлаган кўплаб турар-жой бинолари, таълим муассасалари, болалар боғчалари, ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий иншоотларда унинг меҳнат излари сақланиб қолган. Бу иншоотлар бугун минглаб инсонларга хизмат қилиб келмоқда.
Шунингдек, Мамлакат опа ҳам муҳандис-техник ходим сифатида қурилиш соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган. Пискент, Оҳангарон ва Олмалиқ ҳудудларидаги кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қурилишида иштирок этиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Нафақада ҳам фаол ҳаёт
Кўпчилик учун нафақа — дам олиш даври бўлиши мумкин. Аммо Абдуғанир ота учун бу жамият ҳаётидаги янги масъулиятлар босқичига айланди. 2020 йилда меҳнат фаолиятини якунлаган бўлса-да, бугунги кунда у Олмалиқ шаҳридаги Нуроний жамғармасининг фаол аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. Маҳалла ҳаётидаги тадбирларда қатнашиб, ёшларга ҳаётий маслаҳатлар беради, оилаларда юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда ўз тажрибасини улашади. Айниқса, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш оилалар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш каби хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Оилавий ажримлар ҳақидаги мулоҳазалар
Нуронийнинг фикрича, бугунги кунда айрим ёш оилаларда учраётган муаммоларнинг асосий сабабларидан бири шошқалоқликдир.
— Биз ёшлигимизда бир-биримизни яхшироқ танишга ҳаракат қилардик. Турмуш қуришдан олдин икки ёшнинг ўзи эмас, балки оилалар ҳам бир-бирини ўрганарди. Ҳозир эса баъзан ёшлар бир-бирини етарли даражада билмасдан туриб оила қурмоқда. Кейин эса турли келишмовчиликлар юзага келади. Оила қуриш шунчаки тўй қилиш эмас, балки катта масъулиятни зиммага олиш демакдир. Сабр, муроса, ҳурмат ва ишонч ҳар қандай оиланинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади, — дейди Абдуғанир ака.
Келин-қайнона муносабатларида ҳурмат муҳим
— Аввало инсон ўз ота-онасини ҳурмат қилишни ўрганиши керак. Шунда бошқаларнинг ҳам ота-онасини ҳурмат қилади. Оиладаги меҳр-оқибат, сабр ва муроса барча муаммоларнинг ечимидир. Оиладаги тинчлик кўп жиҳатдан ўзаро ҳурмат ва андишага боғлиқ. Қайнонам менга ҳеч қачон қаттиққўллик қилмаган. Бирор ишни буюрмасдан, илтимос қилиб айтар эдилар. Шунинг учун ҳам ўзаро ҳурмат ва меҳр янада мустаҳкам бўлган, — дейди онахон.
— Вақтнинг қадрига етиш керак. Илм олиш, касб ўрганиш, замонавий технологияларни эгаллаш ва меҳнат қилиш ҳар бир ёшнинг бурчи. Ота-онани, устозларни ҳурмат қилиш эса инсонни камолотга етаклайди. Давлатимиз келажаги билимли ва ватанпарвар ёшлар қўлида, — дейишади нуронийлар.

Бундай инсонлар ҳаёти — китобларда ёзилмаган, аммо ҳар бир инсон учун муҳим бўлган ҳаёт мактабидир. Улар босиб ўтган йўлдан сабоқ олиш, меҳнатни қадрлаш, оила муқаддаслигини англаш ва Ватан тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилиш ҳар биримиз учун муҳим вазифа бўлиб қолаверади.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
Следующий: ШАҲРИМИЗГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Связанные истории

photo_2026-06-19_19-58-54
3 minutes read
  • Жамият

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlari tomonidan 2026-yilning 2-chorak yakuni bo‘yicha o‘z saylovchilar oldida axborot berishining

admin 24 июля, 2026 0
b1477221-d893-44eb-b567-aabdb99bd10b
1 minute read
  • Жамият

Тошкент вилоятида жамоат транспортининг янги тарифлари эълон қилинди

admin 24 июля, 2026 0
photo_2026-07-07_11-58-21
1 minute read
  • Жамият

БИР ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН

admin 17 июля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

33 ЙИЛЛИК БАҲС ЯКУНЛАНАДИМИ? photo_2026-05-13_09-21-06 1
  • Таълим

33 ЙИЛЛИК БАҲС ЯКУНЛАНАДИМИ?

24 июля, 2026 0
Fizika bo‘yicha Nobel mukofoti sovrindori Abdus Salamning qiziqarli hikoyasi photo_2022-08-04_14-03-51 2
  • Бу қизиқ

Fizika bo‘yicha Nobel mukofoti sovrindori Abdus Salamning qiziqarli hikoyasi

24 июля, 2026 0
ЖИННИ… baccc3eb-d2bf-43f0-82d9-d77b54f6e8b3 3
  • Ҳикоя

ЖИННИ…

24 июля, 2026 0
ЯХШИЛИК МУКОФОТИ 33f50704-7251-402c-b819-36e858d1516e 4
  • Ҳикоя

ЯХШИЛИК МУКОФОТИ

24 июля, 2026 0
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlari tomonidan 2026-yilning 2-chorak yakuni bo‘yicha o‘z saylovchilar oldida axborot berishining photo_2026-06-19_19-58-54 5
  • Жамият

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlari tomonidan 2026-yilning 2-chorak yakuni bo‘yicha o‘z saylovchilar oldida axborot berishining

24 июля, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-05-13_09-21-06
1 minute read
  • Таълим

33 ЙИЛЛИК БАҲС ЯКУНЛАНАДИМИ?

admin 24 июля, 2026 0
photo_2022-08-04_14-03-51
2 minutes read
  • Бу қизиқ

Fizika bo‘yicha Nobel mukofoti sovrindori Abdus Salamning qiziqarli hikoyasi

admin 24 июля, 2026 0
baccc3eb-d2bf-43f0-82d9-d77b54f6e8b3
1 minute read
  • Ҳикоя

ЖИННИ…

admin 24 июля, 2026 0
33f50704-7251-402c-b819-36e858d1516e
1 minute read
  • Ҳикоя

ЯХШИЛИК МУКОФОТИ

admin 24 июля, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.