80 билан сирлашган бобом ҳеч кўзойнак тақмасди. У киши пенсия олардилар ва дарров мен яхши кўрган макарон ва шарбатимни олиб келардилар. Ҳали ҳам эсимда, у кишининг мазалари қочганди, аммо шунда ҳам мен учун ҳаммасига тайёр эдилар.
Бир куни бобомнинг соғлиги ёмонлашди, мен эса ҳали боғча тарбияланувчиси эдим. Ойим ва дадам бобомга қарашди. Опам эса мени боғчага обордилар. Ўша куни мени ҳеч ким боғчадан олмади. Ойим боғча опамга телефон қилиб, бир кечага ўз уйида қолишини айтдилар, мен ҳам «хўп» дедим, индай олмадим. Кейин 2-кун ҳам мен уйга бормадим. 3-куни ниҳоят мени боғчадан олишди, эсимда онам олиб кетган эдилар. Мен хурсандман, бироқ ойим йиғлайди. Ўша пайт саволларим кўп эди, лекин ойимнинг кайфиятини кўриб ҳеч бирини бера олмадим.
Уйга етиб келдим — жим-житлик. Ҳар доим мен келганимда ҳамма мени эркалаб кутиб олишарди… Дадам гапиролмайди, опам йиғлаяпти, ойим ҳолсизланиб турибди. Лекин бобом кўринмаяпти! «Бобом қани?» — деб баланд овозда сўрадим, опам баттар йиғлаб ўз хонасига кетди. Ойим мени ётқизди. Ухлабман. Эртаси куни ва яна 2 ҳафта шу аҳвол давом этди.
3 ҳафтадан сўнг ҳаммаси жойига тушди, лекин мен бобомни кўрмадим. Орадан икки йил ўтиб биз Оҳангарон шаҳрига кўчиб келдик. Шу икки йил оралиғида қабристонга бордик. Бориб кўрганимизда қабрда бобомнинг расми тасвирланган эди. Ўша пайт менинг ақлим анча тор эди, мен бу нарсани кўриб ҳайратландим. Ўша вақтда мен ҳеч нарса гапиролмдим, чунки ҳеч бир ҳарф тилимга келмасди.
Менинг бобом мен учун энг зўр одам, у киши вафот этган эканлар… Менинг бобом тирилиши учун мен ҳамма нарсага тайёр бўлар эдим… Ўша кунларни ҳали ҳам эслаб юраман. (Балким мен бобомга ўхшаш одамни кўриб қоларман?)
Ширин
Бухоро мактаби 5-синф ўқувчиси.