Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтказилган ХХ Осиё ўйинларида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар қитъанинг йирик спорт мусобақасида муносиб иштирок этиб, жами 70 та медаль билан юртга қайтмоқда. Айниқса, 21 та олтин медал қўлга киритилгани терма жамоанинг юқори натижасини намоён этди.
Медаллар жадвалида Хитой 341 та медаль билан биринчи, мезбон Япония 269 та медаль билан иккинчи, Жанубий Корея 150 та медаль билан учинчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон 85 та медаль билан тўртинчи бўлди.
Ўзбекистон эса 70 та медаль билан кучли бешликдан жой олди. Бу натижа мамлакат спортчиларининг Осиё миқёсидаги рақобатбардошлигини яна бир бор кўрсатди.
Медаллар сони бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан ҳам олдинда борди. Қўшни мамлакат терма жамоаси 12 та олтин медаль билан умумий ҳисобда 8-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси мусобақани 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан якунлади.
Медаллар спорт турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
🥇 Кураш — 4 олтин, 0 кумуш, 2 бронза — 6 та
🥇 Енгил атлетика — 3 олтин, 0 кумуш, 1 бронза — 4 та
🥇 Бокс — 2 олтин, 1 кумуш, 4 бронза — 7 та
🥇 Каноэ-спринт — 2 олтин, 6 кумуш, 1 бронза — 9 та
🥇 Дзюдо — 2 олтин, 2 кумуш, 3 бронза — 7 та
🥇 Академик эшкак эшиш — 1 олтин, 6 кумуш, 2 бронза — 9 та
🥇 Таэквондо — 1 олтин, 2 кумуш, 1 бронза — 4 та
🥇 Спорт гимнастикаси — 1 олтин, 0 кумуш, 1 бронза — 2 та
🥇 Ритмик гимнастика — 1 олтин — 1 та
🥇 Каратэ — 1 олтин, 1 кумуш — 2 та
🥇 Ўқ отиш — 1 олтин — 1 та
🥇 Оғир атлетика — 1 олтин — 1 та
🥇 Спорт кураши — 1 олтин, 3 кумуш, 1 бронза — 5 та
🥈 Қиличбозлик — 1 кумуш, 2 бронза — 3 та
🥈 ММА — 2 кумуш, 1 бронза — 3 та
🥈 Ушу — 1 кумуш, 2 бронза — 3 та
🥉 Трек велоспорти — 1 бронза
🥉 Теннис — 1 бронза
🥉 Киберспорт — 1 бронза